Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этишмоқда?

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишВрач-травматолог смотрит на рентгеновский снимок
Врач-травматолог смотрит на рентгеновский снимок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статитистика қўмитаси 2019 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг январ-июнь ойларида 75,8 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган (2018 йилнинг январ-июнь ойларида 4,6 промилле бўлган). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг 62,1 фоизини - қон айланиш тизими касалликлари, 9,5 фоизини - ўсимталар, 5,3 фоизини - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,5 фоизини - нафас олиш аъзолари касалликлари, 5,4 фоизини - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 фоизини - юқумли ва паразитар касалликлардан, 11,8 фоизини-  бошқа касалликлар ташкил этган. 

Ўзбекистонликлар уч ой ичида асосан қайси касалликлардан вафот этишган?

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 3,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 55,3 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,4 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,3 фоизи - туғма аномалиялардан, 2,2 фоизи -  бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,6 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0