Оҳангаронда қўйларни уруғлантиришда ноу-хау яратилди

© Sputnik / Егор Еремов / Медиабанкка ўтишСтадо овец.
Стадо овец. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида қўйларни музлатилган уруғ ёрдамида сунъий уруғлантириш услуби самарали ишга туширилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон илм-фан тарихида илк бор қўйлар музлатилган уруғлар ёрдамида сунъий уруғлантирилмоқда, деб хабар қилди ЎзА.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш режасини тасдиқлади

– Ўзбекистон илм-фан тарихида илк бор қўйлар Шимолий Кавказ наслли қўчқорларининг музлатилган уруғлари ёрдамида сунъий уруғлантирилмоқда, – дейди Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Оҳангарон бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Нуриддин Рўзибоев. – Ушбу тажриба Оҳангарон туманидаги “Холтўраев Ойбек ХМ” фермер хўжалигида амалга оширилмоқда. Россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда келаси йилдан бошлаб ўзимизнинг шароитда наслли қўчқорлар уруғини олиш, музлатиш ва сақлашни йўлга қўямиз.

Гендиректор Национального союза производителей говядины Роман Костюк - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак  – эксперт фикри

Мутахассисларнинг фикрича, чорва, хусусан қўйларни наслли қўчқорлар уруғи билан сунъий уруғлантириш қўйларнинг генофондини яхшилаб, маҳсулдорликни оширади. Жумладан, қўйларнинг вазни ўртача 50-55 дан 60-65 гача ва ҳатто 80 килограммгача, қўчқорларнинг вазни эса 80-90 дан 120-130 килограммгача етиши мумкин. Шунингдек, жун олиш бўйича ҳам самарадорлик сезиларли ортади.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган асрнинг 80-йилларида республикамизда 200 мингдан зиёд гўштдор-сержун қўйлар бўлиб, айни пайтда уларнинг сони кескин камайган. Шунингдек, гўштдор-сержун қўйларнинг маҳсулдорлиги ҳам пасайган.

Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Оҳангарон бўлими Россиянинг Бутунроссия қўйчилик ва эчкилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида, жаҳон генофондига хос Шимолий Кавказ наслли қўчқорларининг музлатилган уруғлари олиб келинган.

Янгиликлар лентаси
0