Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак  – эксперт фикри

© Национальный союз производителей говядиныГендиректор Национального союза производителей говядины Роман Костюк
Гендиректор Национального союза производителей говядины Роман Костюк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёда гўшт етиштириш учун қандай муваффақиятли чорвачилик моделлари бор ва Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели кераклиги ҳақида россиялик эксперт нима деди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik.   Россия Мол гўшти ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси бош директори Роман Костюк Sputnik мухбирига дунёнинг ривожланган давлатларида мол гўшти ишлаб чиқариш соҳаси қандай тузилгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Коровы черно-пестрой породы на племенном заводе  - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт нархи нега ошди – россиялик мутахассислар жавоби

Бутун дунёда гўшт ишлаб чиқариш бу – ҳар бирда 50тадан кўп бўлмаган қорамолга эга бўлган кичик фермер хўжаликлари ҳамда йирик бир неча ўнликдан иборат семиртириш базалари ҳамда бир-иккита йирик профессионал сўйиш корхоналаридан орасидаги ҳамкорлик асосида ташкил қилинган.

Шунинг учун ҳам, чорвачилик ривожланган АҚШ гўшт ишлаб чиқариш саноати - ҳар бирида 50 бош қорамолдан ортиқ бўлмаган 600 минг кичик оилавий фермалардан иборат. Қозоғистон ҳам ана шундай стратегияни миллий стратегия сифатида танлаган. Улар бир неча йил ичида 100 мингга яқин оилавий фермалар ташкил қилишмоқчи. Улар бир неча семиртириш базасига бириктирилган бўлиб моллар маълум ёшга тўлганда семиртириб сўйиш учун базага топширилади. Қозоғистонда ушбу дастур 2018 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

Иван Сауэр - Sputnik Ўзбекистон
Қўшниларда йўқ, товуқлар эса ёрдам бермайди: эксперт Ўзбекистондаги гўшт муаммоси ҳақида

Россия ҳам ушбу йўлдан бориб, кичик ҳудудий ва оилавий фермалар ташкил қилмоқда ва уларга бир неча йирик интеграцион майдонлар атрофида ривожланиши, йирик бизнес билан ҳамкорлик қилиши учун шароитлар яратилмоқда.  

Шунинг учун ҳам бир неча кичик бизнесларни йирик бизнес билан бирлаштириб, уларнинг биргаликда ривожланишига дўстона қараладиган ягона соҳа – бу гўшт етиштириш мақсадида амалга оширилаётган чорвачиликдир. Бу ерда йирик семиртириш базалари кичик хўжаликлардан ёш молларни сотиб олиб уларни семиртиради ва шу билан кичик хўжаликлар ривожлантириши учун ҳам шароит яратади.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонга профессионал семиртириш ва сўйиш базалари керак. Ўшанда кичик фермер хўжаликлари мўътадил даромад билан таъминланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда биз гўшт нархи ошишига сабаб бўлаётган бир неча омилларни келтирган эдик.

Улар орасида озуқа базалари, мутахассислар етишмаслиги ва энг катта муаммо – замонавий профессионал чорвачилик мажмуалари йўқлиги дейилган эди. 

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий тартибда етиштирилаётган чорва молларида суякка нисбатан гўшт миқдори камлиги ҳам таъкидлаб ўтилган эди.

Российский эксперт рассказал об оптимальной модели мясного скотоводства для Узбекистана

 

Янгиликлар лентаси
0