Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш режасини тасдиқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровОвощи на Международной выставке "Узбекистан на Шелковом пути"
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилда ёғли экинларни ҳамкорликда экспериментал етиштириш, Россияда бошоқли дон экинларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор берилади.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Ходжаев ва Дмитрий Патрушев томонидан Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта муддатли истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Премьер-министр РФ Д. Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Медведев: мақсадимиз - Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $ гача етказиш

Икки ёқлама келишув Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлисида тасдиқланган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев соҳани ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бераётганини таъкидлар экан, савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бу йўналишда ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирган.

Экинлар етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, навларини бошқариш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим эканлиги таъкидланган.

"Жорий йилда ёғли экинларни ҳамкорликда экспериментал етиштириш, Россияда бошоқли дон экинларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор берилади", - дейилади хабарда.

Патрушев, ўз навбатида, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон-Россия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга ошиб, 130 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам берадиган мавжуд "Яшил йўлак" тизимининг самарали йўлга қўйилиши натижасида юз бераётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 2019 йил 19 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия Қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувида  ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режалар тузилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0