Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартибига ўзгартириш киритилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳужжат тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Молия вазирлигининг “Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси тайёрланди.

Баходир Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада

Ҳужжатга пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш илова қилинган.

Хусусан, низомнинг 5-банди олтинчи хатбошисидаги “ишга жойлашганлигини яшириш” деган сўзлар “қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш” деган сўзлар билан алмаштириш таклиф этилган.

12-бандда учинчи хатбошидан “, пенсия ва нафақалар тўланган вақтда ишга жойлашганлигини яшириш” деган сўзлар чиқариб ташлаш ёзилган. Низомда комиссия қарори асосида 30 фоизлик чегирма миқдорлари белгиланган.

Шунингдек, тўртинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштириш таклиф этилган.

Низом талабларига кўра, чегирма миқдори суд қарори билан белгиланган ҳолатларда, чегирма суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

Эслатиб ўтамиз, пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар: суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига биноан — пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0