Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада

© Sputnik / Рамиз БахтияровБаходир Умурзаков
Баходир Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсия билан нафақанинг фарқи, менҳнат муносабатларида рақобат ва маошлар оширилишига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан ҳатто пенсионер сўзи ўрнига “нафақахўр” сўзини ёки “нафақаги чиқдим” иборасини ҳаб ишлатиб юборилади, бу албатта нотўғри, дейди Меҳнат муносабатлари тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзоқов. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Шохрух Шорахмедов - заместитель министра финансов Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иш ҳақи ва пенсияни ошириш учун қанча қўшимча маблағ ажратилади - Молия вазири ўринбосари

Пенсия - бу меҳнат фаолияти туфайли белгиланган тўлов. У инсон умрининг охиригача тўлаб бориладиган, доим ошиб борадиган тўлов.

Нафақа – бу ижтимоий ёки оилавий вазият туфайли қийин аҳволга тушиб қолган аҳоли қатламларига бир маротаба ёки  бир муддатга бериладиган тўловдир.

Масалан ногиронлик учун тўлайдиган пенсиямиз бор, ёки ногиронлик учун ёшликдан тўлаб келинадиган нафақа бор.

Янгиликлардан бир шуки, Бу йил одамлар тўловларни ўз вақтида бериб борилаётганини бориб текширамиз. Ҳар бир фармон эълон қилинганда хар бир корхона рахбари ўз ходимлари фаолиятини назорат қилиб ориши керак. Ўз вазифасини яхши бажармаётган ходимлар ҳисобидан яхши ишлаётган ходимлар маошини ошириб бориш керак.  Бу бозор муносабатларидан рақобат туридан бири деса ҳам бўлади. Бунинг максади - одамларнинг меҳнатга бўлган  муносабатини ўзгартириш ҳам, дейди мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 августидан барча пенсия ва бюджет ташкилотлари ходимлари маошларини  10%га ошириш ҳақида президент фармони имзоланган эди.   

Янгиликлар лентаси
0