Жээнбеков Иссиқ-Кўлга учиб келган Эмомали Раҳмонга нима деди?

© © Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевВ Чолпон-Ате продолжились переговоры президентов Кыргызстана и Таджикистана Сооронбая Жээнбекова и Эмомали Рахмона
В Чолпон-Ате продолжились переговоры президентов Кыргызстана и Таджикистана Сооронбая Жээнбекова и Эмомали Рахмона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Қирғизистонга ишчи ташриф билан келди. Икки давлат раҳбарлари Исфарада бошланган музокараларни давом эттирдилар

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Сооронбай Жээнбеков ва Эмомали Раҳмон ўртасидаги музокаралар Чолпон-Отада давом этди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси давлат раҳбари аппаратининг ахборот сиёсати бўлими.

Местные жители села Кара-Бак на кыргызско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон
Тожик-қирғиз чегарасидаги қуролли можаро: ҳозир вазият қандай

Иккиёқлама ҳамкорлик, шу жумладан чегаралар делимитацияси ва демарказияси масалаларига бағишланган биринчи раунд музокаралар 26 июль куни Исфара (Тожикистон)да бўлиб ўтган эди.

Жээнбеков Эмомали Раҳмонга бу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашувига қўшимча импульс беришини айтган ва кечаги музокаралардан кўнгли тўлганини қўшимча қилиб, меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, икки давлат президентлари музокаралари Чолпон-Отада давом этган.

"Биз минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдик, шунингдек, минтақадаги сув ва энергетика масалаларини муҳокама қилдик. Қирғизистон Республикаси Тожикистон Республикасининг сувдан фойдаланиш масалаларига глобал даражада жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортиш учун амалга ошираётган бунёдкорлик сиёсатини юқори баҳолайди ва қўллаб-қувватлайди", - дея қайд этган Жээнбеков.

Қирғизистон раҳбари сўзларига кўра, айнан Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли икки давлат чегарасида тарихий учрашув бўлиб ўтган.

"Бунақаси давлатларимиз мустақилликка эришгандан буён бўлмаган. Аминманки, ушбу учрашув иккиёқлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича кейинги қатъий ҳаракатларимиз учун таянч бўлиб хизмат қилади", - деди Жээнбеков.

Тожикистон президенти эса ўз ҳамкасбини ушбу таклиф учун мақтаган.

Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы - Sputnik Ўзбекистон
Тожик-қирғиз чегарасида яна келишмовчилик юз берди

"Меҳмондўст қирғиз заминида учрашиб турганимиздан ғоятда мамнунман. Бу учрашув Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга имконият яратади. Қирғизистон билан яқин ҳамкорлигимиз ривожланишидан манфаатдормиз, ахил қўшничилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб боришига катта аҳамият берамиз", - деб таъкидлаган Раҳмон.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги ҳодиса

22 июль куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида кечқурун қурол ишлатилган можаро юз берди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра Тожикистон Воруз қишлоғи аҳолиси аҳоли пунктига кириш жойига байроқ ўрнатмоқчи бўлишган, Оқ-Сой (Қирғизистон) қишлоғи аҳли эса бунга қарши чиқишган. Оғзаки тортишув давомида томонлардан бири қурол ишлатган. Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, қурол фуқаролардан бири томонидан ишлатилган бўлиши мумкин, чунки ўқ ов милтиғидан узилган. Даставвал беш нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган эди, сўнгра улар сони 14 нафаргача етди.

Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли можаро оқибатида ўқитувчи ҳалок бўлди

Сал вақт ўтгач идора қирғиз-тожик чегарасидаги аҳвол мураккаб эканлигини, аммо ҳолат назоратга олингани тўғрисида ахборот берган.

Тожикистон ГНКБ чегара қўшинлари қирғизистонлик ҳамкасбларини фитна уюштирганликда айблаган. Қирғизистон Давлат чегара хизмати Тожикистон вакилларини ҳиссиётларга берилмасликка чақирган ва юз берган ҳодисани биргаликда ўрганишга даъват қилган. Икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари юз берган ҳодиса юзасидан биргаликда текширув ўтказишга келишишган.

24 июль куни 6:00 га яқин Оқ-Сой қишлоғи аҳолиси Исфара - Ворух трассасини майда тошлар ёрдамида тўсиб қўйишга уринган. Милиция ходимлари қонунни бузмасликка чақиришган, аммо қишлоқ аҳолиси уларни тошбўрон қилишга тушган - тўрт нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари жабрланган. Шундан сўнг тутун чиқарувчи гранаталар қўлланилган.

25 июль куни Баткен — Исфана ва Исфара — Ворух трассаси очилган. Баткенга эвакуация қилинган 700га яқин оқ-сойликлар ўз уйларига қайтарилган.

Янгиликлар лентаси
0