ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ҳозирги вақтда Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари чегарада юз берган можаро юзасидан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Исфара ҳокимининг матбуот котиби Иқбол Тешаевга асосан хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исфара-Ворух трассаси ҳануз ёпиқ, қирғизлар эса Тожикистон шошилинч ёрдам машиналари ҳаракатига тўсқинлик қилишмоқда. Шу сабабли чегарада отишма оқибатида яраланган икки кишини Ворухдан олиб чиқа олишмаяпти.
Жароҳатланганлар зудлик билан қайта операция қилиниши зарур. Маълум бўлишича, бир нафар тожикистонлик ўпка қисмида ўқ жароҳатини олган. Унга фақат бошқа шифохонада операция қилиш мумкин, чунки Ворух қишлоғида зарур тиббий шароитлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги қуролли можаро юз берди.
Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра, Тожикистон Воруз қишлоғи аҳолиси аҳоли пунктига кириш жойига байроқ ўрнатмоқчи бўлишган, Оқ-Сой (Қирғизистон) қишлоғи аҳли эса бунга қарши чиқишган. Оғзаки тортишув давомида томонлардан бири қурол ишлатган. Отишма оқибатида бир нафар тожикистонлик ўқитувчи ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди, бир нафар милиция ходими оғир аҳволда.
Кейинчалик Тожикистон чегара хизмати ушбу воқеани Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон раҳбари Сооранбай Жээнбековнинг учрашуви арафасидан уюштирилган провокация деб атади.