ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Исфара тумани ҳукумати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
Шунингдек, 16 киши жабрлангани, полиция ходими эса оғир яралангани хабар қилинган.
“Жалолиддин Қораев – кўзига ўқ тегиб, ярадор бўлган мазкур қишлоқдаги маҳаллий ўқитувчи воқеа жойида ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.
Тожикистон ва Қирғизистон аҳолиси ўртасида навбатдаги низо 22 июль, душанба куни Москва вақти билан соат 14:00да юзага келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувга Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан қишлоққа кираверишда флагшток ўрнатилгани сабаб бўлган. Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси бу ташаббусга қарши чиққан.
Яқин кунларда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Соронбай Жээнбековларнинг учрашуви бўлиб ўтиши керак. Учрашувда тожик-қирғиз чегараларини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам қирғиз-тожик давлат чегарасидаги демаркация қилинмаган участкаларида тўқнашувлар содир бўлиб турган. Хусусан, 13 март куни Кожогарда Қирғизистоннинг Баткен тумани Оқсой қишлоғи аҳолиси ва Тожикистоннинг Меҳнатобод аҳолиси ўртасида жанжал юзага келди. Оқсой-Тамдик йўли қурилиши можарога сабаб бўлган. Тожикистонликлар Қирғизистон техникаси йўлини тўсиб қўяди. Ишчиларга Қирғизистон қишлоқлари аҳолиси ёрдам келади. Оқибатда Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг 200 яқини нафари бир-бирларини тошбўрон қилишади. Бир Қирғизистон фуқароси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилади.
22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғидаги Эски Мозор ҳудудида келишмовчилик юз берганди. Қирғизистонликлар вафот этган фуқарони дафт этиш учун ушбу ҳудудда жойлашган қабристонга ўтишган. Қабристонда тожик чегарачилари пайдо бўлганда жанжал юз беради. Қирғизистонликлар тожик чегарачилари қабристон ҳудудидан кетишини талаб қилади. Шунда, чегарачилар осмонга қарата огоҳлантиш ўқини узади.
18 июнь куни қирғиз-тожик давлат чегарасидаги демаркация қилинмаган участкада Баткент туманининг Тош-Тушмук аҳоли пунктида навбатдаги низо содир бўлди. Тожикистон томони Исфара-Оксой-Ворух умумий фойдаланишдаги авто йўл қисмида Қирғизистон билан келишилмаган ҳолда асфальт қилиш ишларини бошлаган. Тожикистон фуқаролари соат 20:00да автойўлни бир ярим соатга тўсиб қўйишди. Тожикистонликлар қирғиз чегара нарядининг таъмирлаш ишларини бажаришни тўхтатиш ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирди. Бунинг оқибатида кичик келишмовчилик юз берди.