ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. “Татнефть” компанияси Ўзбекистон ҳудудида ҳам АЁҚШлар тармоғини очди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Илк АЁҚШ нинг тантанали очилиш маросими кеча Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Ташкент-Нурафшон йўлининг 5километрида бўлиб ўтди. Унда ТОшкент вилояти ҳокими ўринбосари О.Б. Рустамов, “Татнефть” бош директори Н.У.Маганов, Россиянинг Ўзбекистондаги савло вакили в.б. Г.Д. Дынников, “Ўзбекнефтгаз” бошқармаси раиси Б.Б. Сидиқов ҳамда Татаристон республикасининг Ўзбекистондаги вакили Р.А. Шакировлар иштирокида бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққан “Татнефть” бош директори Наиль Маганов Россия ва Ўзбекистон орасидаги самимий ҳамкорлик ўзаро илмий-техник ва ишлаб чиқариш потенциалини ривожлантиришга қаратилганини айтиб ўтди. Бош директор шунингдек компания Ўзбекистон билан кўп соҳаларда, жумладан геологик разведка, автошиналар ишлаб чиқариш, кончилик ишларида ҳамкорлик қилаётганини айтиб ўтди.
Айни дамда Тошкент вилоятида “Татнефть” АЁҚШ ишга туширилди. Келажакда “Татнефть” улгуржи ёнилғи савдо тармоғини кенгайтириш режалаштирилган. АЁҚШлар Россия нефт корхоналари маҳсулотини, жумладан “ТАНЕКО”нинг юқори сифатли бензинини етказиб бериш билан шуғулланади.
АЁҚШларда Россияда ишлаб чиқарилган Аи-95, Аи-92, дизель ёнилғиси ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Аи-80 бензинлари ҳамда метан гази сотиш режелаштирилган.
Маълумот учун, “Татнефть” Россиянинг энг йирик АЁҚШлар тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу тармоқ Россияда 600 дан ортиқ АЁҚШларга эга.