ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. "Лукойл" Ўзбекистондаги биринчи автомобилларга ёнилғи қуйиш станциясини очди, бензин ва дизел ёнилғиси чакана савдоси билан компаниянинг шўъба корхонаси — "Лукойл Узнефтепродукт" МЧЖ шуғулланади. Бу ҳақда "Лукойл" матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, станциядаги барча маҳсулотлар Европанинг евро-5 стандартига жавоб беради.
"Бу "Лукойл"нинг Ўзбекистон ҳамда бутун Марказий Осиёдаги биринчи АЁҚШи ҳисобланади", — дейди компаниянинг нефт маҳсулотларини сотиш бўйича вице-президенти Олег Пашаев.
Ҳайдовчилар бу ердаги шинам қаҳвахонада қайноқ қаҳва ичиб ширинликлар истеъмол қилишлари, йўлда керак бўладиган маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. АЁҚШ мижозларига Wi-Fi тармоғи орқали бепул интернет тақдим этилади.