ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Россиянинг "Татнефть" компанияси Ўзбекистонда баҳор ойида АЁҚШ тармоғи қуришни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда Тошкент вилоятида 22 та ёқилғи қўйиш шаҳобчалари қурилади, деб хабар қилди РИА Новости вилоят маъмурияти вакилига асосланиб.
“Татнефть” лойиҳаси баҳор ойида бошланади. Биринчи босқичда Тошкент вилоятида 22 та АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда”, - деди маъмурият вакили.
У 2018 йил декабрь ойининг охирида Россия нефть компанияси Ўзбекистон адлия вазирлигида Нурафшондаги хом-ашё етказиб берувчи филиал “Татнефть-АЗС-Ташкент” МЧЖни рўйхатдан ўтказганини қўшимча қилди.
“Татнефть” Ўзбекистондаги АЁҚШларига ўз ёқилғисини етказиб беради. Тайёр маҳсулотларини сақлаш учун "Ўзнефтепродукт" АЖ резурвуарларини ижарага олади.
Агар лойиҳа амалга ошса, “Татнефть” Ўзбекистондаги Россия автомобил ёқилғисини чакана сотувчи учинчи компания бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Gas Project Development Central Asia (Gazprom International) иштирокида тузилган Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёқилғиларни сотувчи АЁҚШ тармоғини ишга туширганди. Ўтган йил март ойида “Лукойл” Ўзбекистонда биринчи АЁҚШ очганди.
“Татнефть” - Россия нефть компанияси ҳисобланади ва 1950 йилда ташкил топган. Компания штаб-квартираси Альметьевск шаҳрида (Татаристон) жойлашган. Россияда нефть қазиб олиш бўйича бешинчи ўринда туради.