ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга уюштирилиши кутилаётган давлат ташрифи олдидан ЎзА га батафсил интервью берди.
Интервьюда Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан муносабатларини ўзбек мақоли билан ифодалаб “Ён қўшним – жон қўшним” деб баҳолади ва икки давлат муносабатлардан бутун Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим омили эканини таъкидлади.
Ўзбекистонда Қозоғистон йили
Тоқаев ушбу тадбирларда ўзбекистонликлар фаол иштирок этишларига ишонч билдириб, ишбилармонлар ва сиёсатчилар учун бизнес-форумлар, талабалар учун таълимга оид кўргазмалар ўтказилши режалаштирилганини таъкидлади.
Ундан ташқари, замонавий чегара ва божхона инфратузилмасини яратиш, мамлакатлар сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳақида гапирди.
Сиёсат
Марказий Осиёнинг жаҳон сиёсатидаги ўрни ва сўнгги йилларда Бзежинский каби ғарбий экспертларнинг Марказий Осиё давлатлари тақдирига доир прогнозлари ҳақида, Тоқаев, олдинги йилларда прогноз қилинган кўплаб салбий сценарийлар амалга ошмаганини ва аксинча давлатлар орасида барча соҳаларда муносабатлар ривожланаётганини айтди.
“Дарҳақиқат, мустақилликка эришилгандан бошлаб кўплаб эксперт ва кузатувчилар аксар ҳолларда Марказий Осиё тараққиётининг салбий сценарийсини прогноз қилган эди. Мамлакатларимизнинг парчаланиб кетиши, назорат қилиб бўлмайдиган терроризм хавфининг кучайиши, қандайдир «халифат»га айланиши, ички низолар, иқтисодий ва ижтимоий таназзуллар башорат қилинган эди.
Бироқ Марказий Осиёни “болқонлаштириш” прогнозлари рўёбга чиқмади. Марказий Осиёдаги ҳар бир давлатнинг мустақиллик йилларидаги дадил қадамлари минтақада барқарорликни сақлаш имконини берди, бу эса узоқ муддатли изчил тараққиётга мутаҳкам пойдевор қуришда муҳим аҳамият касб этади”, - деди Қозоғистон президенти.
“Шунингдек, президент айтишига кўра, минтақалаштириш ва кооперациясиз узоқ муддатли ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди... Қозоғистон барча манфаатдор давлатлар билан ҳамкорликнинг барча шакллари учун очиқдир”, - деди Тоқаев.
Ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.