МИБ Ўзбекистондаги қарздорлар билан қандай ишламоқда? Улкан армия фаолиятига назар

© Пресс-служба республиканского бюро принудительного исполненияСотрудники бюро принудительного исполнения Узбекистана
Сотрудники бюро принудительного исполнения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида 45,4 трлн. сўм сўм маблағ ундирилган.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Мажбурий ижро бюроси фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўплаб гапирилмоқда, ушбу органнинг ташкил этилганига 20 ойдан ошди, шундай экан, ўтган даврда қандай ишлар амалга оширилди? Қарздорликларни ундириш бўйича ютуқлар борми? Аҳолининг тўлов интизомига амал қилиши борасида-чи, ўзгаришлар бўлдими?

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
328 миллиард - Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлик миқдори шунчани ташкил қилмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот-хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида юқоридаги саволларга  аниқлик киритди.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида ташкил этилиб, 1 июнь кунидан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.

МИБ суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва турли суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш; энергия ресурслари, сув таъминоти соҳасида ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш, тармоқларга ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш каби вазифаларни амалга оширади.

Таъкидланишича, энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлашда прокуратура тизимида тўпланган тажриба ва ижро интизомидан унумли фойдаланилган.

Бюро органлари томонидан юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашилиб, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш ҳам энгергия ресурслари бўйича қарздорликларни ундириш соҳасида самарали натижани берган.

Мажбурий ижро бюроси маоши 7-11 млн сўм бўлган ишга таклиф қилмоқда

Шу боис, Мирзиёев фармонлари асосида МИБга қўшимча вазифа сифатида: сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундириш; қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларнни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш каби қўшимча ишлар юклатилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг 21 ойлик (2015 йил сентябрь - 2017 йил июнь) фаолиятида 19,4 трлн. сўм ундирилган бўлса, Бюро фаолиятининг 21 ойлик (2017 йил июнь - 2019 йил февраль) даврида 28,4 трлн. сўм ундирув амалга оширилган. Яъни Бюро даврида ундирув 46 %га ўсган.

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида 45,4 трлн. сўм (газ – 21,4 трлн., электр – 22,7 трлн., сув – 1,3 трлн.) сўм маблағ ундирилган.

Бу кўрсатгич, Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткич (18,7 трлн.)га нисбатан 21,3 трлн. сўмга ёки 143 % га кўп.

Ўзбекистонда қарздорлар ягона базаси пайдо бўлади >>>

Маълумот учун: 2017 йилнинг январь – июнь ойларида "Ўзбекэнерго", Ўзтрансгаз” ва сув таъминоти корхоналарининг жами 13 669 нафар назоратчилари 5,9 трлн. сўм ундирган бўлса, Бюронинг 5439 нафар давлат инспекторлари 2018 йилнинг шу даврида 14,3 трлн. сўм (8,3 трлн. сўмга кўп) маблағ ундирганлар.

Ҳозирда, Бюронинг 1 нафар давлат инспектори "Ўзбекэнерго", "Ўзтрансгаз" ва сув таъминоти корхоналарини ўртача 6 нафар назоратчисининг  иш ҳажмини бажармоқда.

Демак, ундириш динамикаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда ва иш ҳажми ҳам шунга яраша ортиб бормоқда.

Производство телевизоров на заводе компании Телебалт - Sputnik Ўзбекистон
Мол-мулкларидан айрилган фуқаролар қарзни бир кунда тўлашмоқда - МИБ

Ҳуқуқбузарликларни фош этиш бўйича энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича 1 трлн. 113 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, 798 дан зиёд жиноий ишлар қўзғатилган.

МИБ ходимининг сўзларига кўра, ундирувни амалга оширишда асосий муаммо аҳоли (истеъмолчилар) билан боғлиқ бўлмоқда.

Шуни инобатга олиб, Республика бўйича (9019 та маҳалладан) 1924 та тўлов интизомига амал қилмасдай келаётган истеъмолчилар яшовчи маҳаллалар рўйхати шакллантирилган ва Бюро томонидан сектор раҳбарлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда телевидение вакилларини жалб килган ҳолда профилактик тадбирлар ўтказишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Ачинарлиси, тўлов қобилияти бўла туриб, қарзини тўламаётган истеъмолчилар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Тўлов соҳасидаги тартиб-интизом кўп жиҳатдан истеъмолчиларнинг тўлов маданиятига риоя этишларига бевосита боғлиқ.  "Фуқароларимиз тўлов маданиятига амал қилиб, тўловларни ўз вақтида амал ошириши конституцион бурчи эканлигини англаган ҳолдагина иши тутиши, ортиқча оворагарчиликларнинг олди олади. Ўз вақтида амалга оширилган энергия ресурслари учун тўловлар авваламбор, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва ички инфратузилмани кўтариш, энергетика соҳасини модернизациялаш ҳамда янги технологик лойиҳаларни жалб этишда муҳим ўрин тутишини унутмаслигимиз керак", - дея таъкидлайди бюро вакили.

Янгиликлар лентаси
0