МИБ Озода Нурсаидова яшаган уй девори нега бузилганига ойдинлик киритди

Oбуна бўлиш
Яккасарой тумани, Кўхинур кўчасида жойлашган турар жой биносини этак қисмида ўзбошимчалик билан қўшиб олинган ер майдонида жойлашган қурилма-девор қарздор Озода Нурсаидованинг ҳисобидан буздириб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Илгарироқ оммавий ахборот воситаларида хонанда Озода Нурсаидова уйи бузилганидан кейин шифохонага тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мажбурий ижро бюроси ушбу воқеага ойдинлик киритди.

Певица Озода Нурсаидова  - Sputnik Ўзбекистон
Озода Нурсаидова шифохонага ётқизилди: унинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Маълум бўлишича, Яккасарой тумани, Кўхинур кўчасида жойлашган турар жой биносини этак қисмида ўзбошимчалик билан қўшиб олинган 178,0 кв.м. ер майдонида жойлашган қурилма-девор қарздор Нурсаидова Озода Парпиевнанинг ҳисобидан буздириб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Январь ойи охирида давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабларини белгиланган вақтда бажармаслик оқибатлари ҳақида тушунча берилган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Ижро ҳужжати ижроси берилган ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлаб, олтинчи февральда мажбурий ижро ҳаркатлари Яккасарой тумани хокимияти вакиллари иштирок этишмагани сабабли, бошқа кунга қолдирилган. Бундан ташқари, хонадон эгалари томонидан ижро ҳужжатини тўхтатиш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим қилинмаган шу сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилган.

Шундан сўнг, 8 февралда тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари ва холислар иштирокида ижро ҳужжати ижроси (соат 15-00 дан соат 21-30 га қадар) тўлиқ бажарилиб, 178,0 кв.м. ер майдондаги ноқонуний қурилма бузилган.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш даврида, хонадон эгаси Озода Нурсаидова, синглиси Нилуфар Нурсаидова, туман ҳокимлиги, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, ИИБ ХООБ профилактика инспектори, тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда "Боғсарой" МФЙ раиси иштирок этишган.

Сотрудники бюро принудительного исполнения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
МИБ Ўзбекистондаги қарздорлар билан қандай ишламоқда? Улкан армия фаолиятига назар

Хонадон эгалари Озода Нурсаидова ва бошқалар кадастр бўлими ходимларига қурилма ўлчами нотўғри ҳисоблангани ҳақида эътироз билдириб, далолатномага имзо чекишдан бош тортишган ва бу ҳақида ИИБ ХООБ профилактика инспектори томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Озода Нурсаидованинг соғлиги ёмонлашгани кузатилмаган, шунингдек давлат ижрочиларининг ҳаракатига қаршилик кўрсатиш ёки тўсқинлик қилиш ҳолатлари содир этилмаган.

Ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган ҳисобланади, дейилади МИБ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0