Озода Нурсаидова шифохонага ётқизилди: унинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Oбуна бўлиш
Озода Нурсаидова юрак хастлиги билан шифохонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Таниқли хонанда Озода Нурсаидова юрак хастлиги билан шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Озода Нурсаидованинг синглиси Нилуфар видеомурожаатда маълум қилди.

Нилуфар опаси 15 кундирки бетоб экани, уни юрак хасталиги безовта қилаётганини, шу сабаб шифохонага ётқизилганини айтади. 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

"Кечадан буён телефон тинмаяпти, дуоларингиз, опамга ёзган тилакларингизни етказдим. Аслида опам нима сабаб шифохонага тушганларини очиқлашни ваъда қилган эдим. Лекин, опам буни истамади. Яратган куч-қувват берса бу кунлардан ҳам ўтаман, деб айтдилар", дейди Озода Нурсаидованинг синглиси.

Унинг маълум қилишича, хонанданинг аҳволи айни дамда анча яхши. У тўй хизматига ваъда қилиб қўйгани учун, оёққа туриб, тўйга кетган.

Янгиликлар лентаси
0