Украина газ қувурини имкон қадар тезроқ сотишни истаб қолди

© Sputnik / Сергей Старостенко / Медиабанкка ўтишЗдание "Нафтогаз Украины" в Киеве
Здание Нафтогаз Украины в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Шимолий оқим 2” ишга тушиши арафасида Украина ўзининг асосий геосиёсий активи - Европага газ ўтказиш қувурини имкон қадар тезроқ сотишга тушди.

ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Украина ўзининг газ ўтказиш тизимини  европалик инвесторга сотиш керак, иложи бўлса тезроқ, деб хулоса қилди “Нафтогаз” директори  Андрей Коболев, РИА Новости хабарига асосан.

Шимолий Оқим газ ўтказгичи - Sputnik Ўзбекистон
Полша “Шимолий оқим-2”ни ўз ҳудудидан ўтказишни сўради

Гап шундаки,  Россия ва Германия ҳамкорлигида қурилаётган “Шимолий оқим 2” газ қувури ишга тушишига - бугун ҳеч қандай шубҳа қолмади.  АҚШ ва Европанинг айрим мамлкатлари ҳарчанд уринмасин - ушбу лойиҳани тўхтатиб қола олмади.

“Шимолий оқим 2” газ қувури битганидан кейин Украина орқали ўтувчи “Дружба” газ қувурига бўлган эҳтиёж кескин камаяди. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра Украина орқали газ транзити ҳажми 10-15 млрд метр кубга тушиб қолади. Хозир транзит миқдори 87 млрд. метр куб.

Газ компрессор станциясида манометр - Sputnik Ўзбекистон
Газпром чет элга газ экспортини 29,4 % га оширди

Шундай қилиб Украина ўзининг асосий геосиёсий активи – газ транзит қувурининг роли кескин камаяди. Ушбу кичик ҳажмдан олинаётган даромад эса Украинани “кўнгли тусаган” транзит нархини белгилаш имконидан маҳрум қилади.  Устига устак совет даврида қурилган газ қувури ҳам сезиларли даражада эскириб қолган.

Буни яхши тушунган “Нафтогаз” вазиятдан чиқиш учун ўз транзит газ транзит тизимини ғарбий инвесторга имкон қадар тезроқ сотиш пайига тушган. Ҳозирча уни сотиб олишга иштиёқи бўлган бирорта ҳам харидор кўрингани йўқ.

РИА Новости мухбири Иван Данилов ёзишига кўра, Нафтогаз қувурларини сотиб олиш учун европалик инвестор қуйидаги 3та хусусиятга эга бўлиши керак:  

  • жуда бой  - эскирган Украина газ қувурига миллиардлаб сармоя киритиш учун;
  • жуда ботир – бугунги кунда юзага келган сиёсий хавфли вазиятни ҳисобга олмаслик учун;
  • ва узоқни кўра олмайдиган – украина газ тизимининг келажаги мутлақ мавҳум ва боши берк кўчага кириб қолганини кўра олмайдиган даражада.

Иккинчи сценарий эса қуйидагича бўлиши мумкин: Европалик инвестор Украина газ транзит тизимини металлом нархида - яъни бепул сотиб олади, чунки бугунги кунда ушбу сармоя – мутлақ лоторея дегани. Агар келажакда вазият ижобий ҳал бўлиб, ушбу “лоторея” билети ютуқли бўлиб чиқса – газ транзит тизимидан тушган барча даромад Европага йўл олади.

Хулоса қилиб айтганда, Россия билан принципиал равишда келишиб олишни истамагани -  Украина  учун қимматга тушди. Энди эса бунинг учун тўлов вақти келмоқда.

Украина ва Россия газ транзити воқеаларини қисқача эслатиб ўтамиз. Украинада 2014 йилда ҳукумати алмашганидан кейин Россия газини Европага Украина ҳудуди орқали транзит қилишда катта муаммолар пайдо бўлди. Биринчидан Украин транзит қувуридан газ ўғирлай бошлади, иккинчидан газ транзити учун жуда катта тўлов талаб қила бошлади.

Россия бунга жавобан Украинага олдин газ нархида берилган чегирмаларни бекор қилади. 2018 йилда “Нафтогаз” Украина Газпромга қарзларини тўламасдан Европа судига мурожаат қилади ва Россия компаниясининг бир Европадаги бир неча активларини ҳибсга олишга муваффақ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0