ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Янги йилнинг 1-16 январь кунларида Газпром чет элга газ еткизиб бериш ҳажми 29,4 % га ўсиб 7,75 миллиард кубометрни ташкил қилди, Алексей Миллер корхона мажлисида берган хабарига кўра.
“Газнинг асосий истеъмолчи-мамлакатлари эҳтиёж даражаси ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, Германия газ истеъмоли 42,1 %га ўсди, Буюк Британия – 170,2 %га, Италия 23,4 фоизга, Польша 58,1 %га Франция 22,8 %га ва австрия 75,5 %га ўсди”, — деди Миллер.
Газ истеъмоли албатта бирнчи навбатда қиш мавсуми билан боғлиқ бўлиши мумкин, иккинчидан Европада бир миллионга яқин қочқинлар келганини ҳисобга олсак, уларнинг иссиқ турар жой ва овқат билан таъминлаш учун ҳам қўшимча газ ишлатилаётган бўлиши мумкин.