Полша “Шимолий оқим-2”ни ўз ҳудудидан ўтказишни сўради

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишШимолий Оқим газ ўтказгичи
Шимолий Оқим газ ўтказгичи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олдин Варшава бир неча марта Германиянинг “Шимолий оқим-2” газ ўтказгични Полша ҳудудини четлаб қуриш режасидан норозилик билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Полша раҳбарияти, келажакда қуриладиган Европага газ еткизиб берувчи газ ўтказгичлари, Польша ҳудудидан ўтишини хохламоқда, РИА Новости BILD хабарига асосан.     

Бундан олдин, Варшава бир неча марта Германиянинг “Шимолий оқим-2” газ ўтказгични Полша ҳудудини четлаб қуриш режасидан норозилик билдирган эди. ПОлша президенти Анджей Дуда декабрда “Иккинчи газ ўтказгич нафақат Польша қизиқишларига зарар келтиради, балким бу Россияга тобеликни кучайтиради”, — деганди  

“Биз, мисол учун, келажакдаги Россия – Ғарбий Европа газ ўтказгичлари Полша ҳудудидан ўтишини хохлар эдик. Бу ЕИнинг шарқий Европа билан ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик белгиси бўлар эди”, — деганди Полша Ташқи ишлар вазири Витольд Варщиковский.  

Ундан ташыари Полша ЕИдан щз ҳудудида НАТО базаларини жойлаштиришни ҳам талаб қилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0