Украина Евровидение танловида иштирок этишдан воз кечди - сабаб нима?

© WikipediaЕвровидение
Евровидение  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинанинг энг яхши тўрт мусиқий жамоалари нуфузли Европа танловида иштирок этишдан воз кечишди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Украина бу йил бўлиб ўтадиган "Евровидение-2019" танловининг ҳаддан ортиқ сиёсийлашгани сабабли унда иштирок этишдан воз кечди, деб хабар қилди РИА Новости, Украина миллий телерадиокомпанияси (НОТУ)га асосан.

“Миллий танлов жараёнининг ҳаддан ташқари сиёсийлашгани сабабли НОТУ "Евровидение-2019" танловда иштирок этишдан воз кечди”, – деди компания раҳбарларидан бири Александра Кольцова.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодисадан бир неча кун олдин Украина ичида ўтказилган миллий танлов ғолиблари бирин-кетин Евровидениеда иштирок этишдан бош тортган эди.

Евровидение 2016 болалар конкурси ғолиби Мириам Мамадашвили - Sputnik Ўзбекистон
"Евровидение-2016" болалар конкурсида Грузия ғолиб чиқди

Дастлаб финалга чиққан гуруҳлардан бири Anna Maria, Қримда 2014 йилда бўлиб ўтган воқеаларни “Россия агрессияси” деб аташдан бош тортган эди. Ундан сўнг Yuko гуруҳи яккахон қўшиқчиси Россия фуқароси эканлиги катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Maruv тахаллусли хонанда миллий танловда ғолиби бўлгач, Россияга уюштирилган гастроллари учун уни кескин танқид қилиш бошланди. Натижада Maruv билан танлов ташкилотчилари орасида келишмовчилик юз берди ва хонанда Евровидениеда иштирок этмайдиган бўлди.

Ундан сўнг НОТУ миллий танловда иккинчи ўринни олган Freedom Jazz жамоасига Европа қўшиқ танловида иштирок этишни таклиф қилди. Freedom Jazz бунга рад жавобини берди.

Ундан сўнг танловда 4 ўринни олган Kazka гуруҳи ҳам Евровидениеда 2019 да иштирок этишдан бош тортди.

“Биз ўз мусиқамиз билан одамларни бирлаштиришни мақсад қилганмиз, бир-бирига қарама қарши қилишни эмас”, - деб жавоб беришди улар.

Евровидение-2016 конкурси финали - Sputnik Ўзбекистон
Евровидение-2017 Украина ўрнида Россияда ўтиши мумкин

Миллий танловда тўртинчи ўринни олган Brunettes Shoot Blondes гуруҳи, улар ҳам Евровидениеда  иштирок этиш ниятлари йўқлигини олдиндан айтиб қўйишган.

Бунакаси биринчи маротаба бўлаётган бўлса керак – давлатнинг энг яхши тўрт ёш мусиқий жамоалари нуфузли Европа танловида иштирок этишдан, холисона равишда воз кечмоқда. Буни фақат мусиқачиларга ўтказилаётган сиёсий босим билан изоҳлаш мумкин. Ҳамма ҳам Жамала эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда украиналик Жамала исмли ёш хонанда,  Қрим оролининг ўтмиши ва бугунги кунига бағишланган қўшиқ айтиб чиққиб, биринчи ўринни эгаллаган эди. Бу сафар эса, Евровидениени ўз фойдасига сиёсийлаштириш сценарийси ўтмади. 

Янгиликлар лентаси
0