Евровидение-2017 Украина ўрнида Россияда ўтиши мумкин

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш"Евровидение-2016" конкурси финали
Евровидение-2016 конкурси финали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар Киев яқин вақт ичида "Евровидение-2017" конкурси ўтказадиган жой ва молия манбаи аниқ белгиламаса, конкурс ўтказиш ҳуқуқи бошқа мамлакатга ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Агар Украина октябр бошигача конкурс ўтказиш шароитларини аниқ белгиламаса, “Евровидение-2017” ўтказиш ҳуқуқи Россияга ўтиши мумкин, деб хабар қилди РИА Новости.

Украинада “Евровидение-2017” ўтказиш керак бўлган шаҳар ва молия манбаи ҳалигача аниқланмаган. Конкурс ўтказишга Киев, Днепр ва Одесса шаҳарлари талабгор. Махсус комиссия бир неча бор “Евровидение-2017” ўтказиладиган шаҳарни эълон қилиш санасини кўчирган эди. Бунинг сабаби конкурсга керакли инфраструктура ким томонидан молияланиши аниқ белгиланмаганидир.

 

Европа эшиттиришлар иттифоқи (ЕВС) маълум қилишига кўра, агар Украина вакиллари яқин орада конкурс ўтказадиган жой ва молия манбаини аниқ белгиламаса, конкурс ўтказиш ҳуқуқи бошқа мамлакатга ўтиши мумкин.

“Украина вакили Евровидение-2016да ғолиб чиққани учун улар ушбу конкурсини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Конкурс ўтказиш ҳуқуқини улардан ҳеч ким тортиб ола олмайди, лекин ҳар бир иш учун қарор қабул қилиш муддати бор. Биз уч шаҳар ушбу ҳуқуқ учун курашаётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Лекин конкурс ғолиби қачон расман эълон қилинишидан хабаримиз йўқ.  Энг охирги муддат – октябр ойининг боши”, — дейилган хабарда.

Евровидение қоидаларига кўра, агар биринчи ўринни олган мамлакат конкурс ўтказа олмаса, ҳуқуқ иккинчи ўринни олган мамлакатга ўтади. Ўтган йил иккинчи ўринни Австралия олган эди, лекин Евровидение ўтказиш асосий шартларидан бири – конкурс Европа қитъаси ҳудудида  ўтказилиши керак, шунинг учун агар Украина белгиланган вақтда конкурс ўтказиладиган шаҳар ва молия манбааларини аниқламаса, “Евровидение – 2017”, ўтган йилги конкурсда учинчи ўринни эгаллаган,  Россияга ўтиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0