ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Грузия вакили Мириам Мамадашвили «Евровидение-2016» болалар конкурсида ғолиб чиқди, конкурс расмий сайти хабарига асосан.
Ўрта Ер денгизидаги Мальта оролида бўлиб ўтган конкурсда 10 ёшли Мириам конкурсда грузин тилида "Mzeo", яъни "Қуёш" қўшиғини ижро этди. Ёш хонанданинг бироз ғамгин лекин кучли ва тобланувчан овози ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Иккинчи ўринни Арманистонлик болалар Мэри Варданян ва Анаит Адамян дуоси эгаллади. Уларнинг жуда шўх қўшиғи ва рақси ҳам жуда кўпчиликка манзур бўлди. Дуэт конкурсда ғолиб чиқишга бир баҳя етмади холос.
Учинчи ўрин италиялик Фиамма Боччага насиб бўлди.