Қашқадарёдаги GTL заводига улкан ўлчамли ускуналар олиб келинмоқда

© МинЭнергоОборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области
Оборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда оғирлиги 550 ва 350 тонна бўлган улкан қурилмалар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб Қорақалпоғистон ҳудудида ҳаракатланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Қашқадарё вилояти ҳудудида қурилаётган GTL лойиҳаси учун катта ўлчамли ускуналар олиб келинмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Шўртан газ-кимё мажмуаси модернизация қилинади

GTL заводи газни чуқур қайта ишлаш натижасида ундан синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш имконини беради. Хусусан, Шўртан газ-кимё мажмуасида олинган табиий газга чуқур ишлов бериш орқали керосин, дизел ёқилғиси, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.

Мазкур завод ҳар йили 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли, Евро 5 стандартига мос бўлган синтетик суюқ ёқилғи, шу жумладан, 743,5 минг тонна дизел ёқилғиси, 311 тонна авиа керосин, 431 минг тоннадан ортиқ нафта, 50 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ ишлаб чиқариши режалаштирилган.

© МинЭнергоОборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области
Қашқадарёдаги GTL заводига улкан ўлчамли ускуналар олиб келинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Оборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области

Айни дамда иккита йирик ўлчамли технологик ускуналар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб Қорақалпоғистон ҳудуди орқали Қашқадарё вилоятига келмоқда.

Узбекнефтегаз реализует крупный инвестиционный проект Uzbekistan GTL - Sputnik Ўзбекистон
Насриддинов: Uzbekistan GTL қишлоқ хўжалиги ва авиация тараққиётига хизмат қилади

Оғирлиги 550 тонна, узунлиги 39 метр ва диаметри 6,9 метрга тенг ҳамда оғирлиги 350 тонна ва узунлиги 25 метр бўлган ушбу қурилмалар бунёд этилаётган заводнинг синтетик суюқликларни ишлаб чиқариш цехида қўлланилади.

GTL лойиҳаси айни дамда якунловчи босқичга ўтган. Қурилиш майдончасига 5 минг нафардан ортиқ ишчи, қурувчи ва муҳандис сафарбар этилган, 500 дан зиёд қурилиш ва махсус техника жалб қилинган.

Ўзбекистонда барпо этилаётган GTL заводи учун дунёнинг 24 мамлакатидаги 129 та заводда жами 11 мингдан зиёд технологик ускуналар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда қурилиш майдончасига юқори технологик ва йирик ўлчамли ускуналар етказиб бериш амалга оширилмоқда.

© МинЭнергоОборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области
Қашқадарёдаги GTL заводига улкан ўлчамли ускуналар олиб келинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Оборудование для завода GTL в Кашкадарьинской области
Янгиликлар лентаси
0