Насриддинов: Uzbekistan GTL қишлоқ хўжалиги ва авиация тараққиётига хизмат қилади

© Sputnik / Дильшода Рахматова"Узбекнефтегаз" реализует крупный инвестиционный проект "Uzbekistan GTL"
Узбекнефтегаз реализует крупный инвестиционный проект Uzbekistan GTL - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда бундай заводлар дунёда атиги бешта, Ўзбекистон Шўртанидаги олтинчиси бўлади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун қандай фойда келтириши ҳақида Спутник мухбирига завод молиявий директори сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Қашқадарёда қурилаётган, МДҲ минтақасида биринчи бўлган юқори технологияларга асосланган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон учун истиқболда қандай афзалликлар бериши ҳақида заводнинг молиявий директори Нодирбек Насриддинов Спутник мухбирига берган интервьюсида сўзлади.

Узбекнефтегаз впервые разрабатывает в Узбекистане GTL-проект - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекнефтгаз" синтетик суюқ ёқилғи заводи учун 2,3 млрд доллар жалб қилмоқда

Насриддиновнинг айтишича, мазкур улкан лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилишини, унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, ЕВРО-5 стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.

"Ўзбекнефтгаз" ҳар йили 1 миллиард долларлик нефт маҳсулотларини четдан импорт қилади. Қурилаётган завод мана шу импорт ўрнини босади. Қолаверса, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун кўп миқдорда дизель ёқилғига эҳтиёж сезамиз. Ушбу лойиҳа эса бу соҳани ривожлантиришга катта ёрдам беради", - деди у.

Суҳбатдош сўзларига кўра, "Uzbekistan GTL" лойиҳаси туфайли Ўзбекистонда авиакеросин ишлаб чиқарилиши таъминланади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваUzbekistan GTL
Насриддинов: Uzbekistan GTL қишлоқ хўжалиги ва авиация тараққиётига хизмат қилади  - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan GTL

"Бу ўз навбатида авиация, фуқаро авиацияси ривожланишига туртки бўлади. Ўзбекистон ҳозирда дунёга очилмоқда, мамлакатимизга кўплаб туристлар келмоқда, шу боис, биз Евро-5 стандартларига жавоб берадиган маҳсулотимизни Ўзбекистон ҳаво йўллари компаниясига етказиб беришни режалаштираяпмиз", - деб қайд этди завод молиявий директори.

GTL ёки "газдан суюқлик" технологиясига асосланган юқори технологияли чиқаришлар дунё бўйлаб саноқлидир. Улар Жанубий Африка Республикаси, Малайзия ва Қатарда мавжуд. Мана энди шундай лойиҳа Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Завод дунёдаги етакчи лицензиар компаниялар – "Сасол" (ЖАР), "Халдор Топсе" (Дания) ва "Шеврон" (АҚШ) технологияси асосида барпо этилмоқда.

Қурилиш ишлари бош пудратчи – Корея Республикасининг "Hyundai Engineering Co. Ltd." ва "Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd", Сингапурнинг "Enter Engineering Pte. Ltd." компаниялари томонидан олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0