"Ўзбекнефтгаз" синтетик суюқ ёқилғи заводи учун 2,3 млрд доллар жалб қилмоқда

© Sputnik / Дильшода Рахматова"Узбекнефтегаз" впервые разрабатывает в Узбекистане GTL-проект
Узбекнефтегаз впервые разрабатывает в Узбекистане GTL-проект - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Шўртон GTL заводи қурилиши лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун 11 кредиторлардан 2,3 миллиард доллар жалб қилмоқда. "Евро-5" стандартлари талабларига жавоб берадиган завод 2020 йилда ишга туширилиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг энг муҳим инвестицион лойиҳаларидан бири бўлган "Uzbekistan GTL" лойиҳасини амалга ошириш доирасида умумий қиймати 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳужжатларини имзолаш маросими ўтказилди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗавод GTL в Гузарском районе Кашкадарьинской области будет производить более 1,5 млн. тонн высококачественного синтетического жидкого топлива.
Ўзбекнефтгаз синтетик суюқ ёқилғи заводи учун 2,3 млрд доллар жалб қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Завод GTL в Гузарском районе Кашкадарьинской области будет производить более 1,5 млн. тонн высококачественного синтетического жидкого топлива.

Ушбу маросимда Хитой Тараққиёт банки, Корея Экспорт-импорт банки, Корея Савдо ва Суғурталаш корпорацияси, "Газпромбанк" акциядорлик жамияти, Экспорт кредитлари ва инвестициялари суғуртаси бўйича Россия агентлиги, Gredit Suisse" Швейцария банки, Япониянинг Mufc, Smbc ва Mizuho банклари, Россия, Корея элчихоналарининг вакиллари, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди раҳбарияти ва бошқалар иштирок этишди.

2,3 миллиард долларнинг 1 миллиардини Хитой томони, 600 миллион доллардан ортиғини Жанубий Корея ва 700 миллионга яқинини бошқа кредиторлар ажратишмоқда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПредседатель правления АО "Узбекнефтегаз" Бахром Ашрафханов
Ўзбекнефтгаз синтетик суюқ ёқилғи заводи учун 2,3 млрд доллар жалб қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Председатель правления АО "Узбекнефтегаз" Бахром Ашрафханов

"Ҳозирги кунда Ўзбекистон ўз олдига иқтисодий ривожланиш бўйича янги мақсад ва вазифаларни қўйяпти. Uzbekistan GTL каби замонавий корхонани қурилиши Ўзбекистоннинг бошланган иқтисодий ислоҳотларни давом эттиришга бўлган қатъиятининг ёрқин тасдиғидир", - деб таъкидлади ўз табрик нутқида "Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов.

Лойиҳанинг бош пудратчиси Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Сингапурнинг Hyundai Engineering and Construction ва Enter Engineering компаниялари консорциумидир.

Тадбирда молиялаштириш институтлари, Uzbekistan GTL лойиҳа корхонаси ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ вакиллари кредит ва молиявий ҳужжатларни имзолаш маросимини ўтказдилар.

Имзолаш маросимидан сўнг лойиҳа учун шампан виноси тўлдирилган қадаҳлар кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Бугунга келиб, заводнинг "калити билан топшириш" қурилиш контрактининг умумий амалга ошириш жараёни 65%ни ташкил этади. Заводнинг Қашқадарё вилоятидаги қурилиш майдонида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ҳозирда қурилиш майдонида 5 мингдан зиёд ишчи ва мутахассислар, шу жумладан чет эллик мутахассислар жалб қилинган ҳамда 500га яқин қурилиш, махсус ва оғир йирик ўлчамли техника сафарбар қилинган.

Ғузор туманида қурилаётган GTL заводи "Евро-5" стандартларига жавоб берадиган 1,5 млн. тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаради.

Лойиҳани амалга ошириш табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватини кенгайтириш, углеводород ҳом ашёси импортини қисқартириш, юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғига ички эҳтиёжни қоплаш ҳамда бозорни маҳаллий ҳом ашёдан ишлаб чиқарилган стратегик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0