Шўртан газ-кимё мажмуаси модернизация қилинади

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишСуюлтирилган газ ишлаб чиқариш
Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекнефтегаз Шўртан газ-кимё мажмуасини 500 млн долларга модернизация қилиш режасини ишлаб чиқди. Натижада корхонанинг полиэтилен ишлаб чиқариш қуввати 140 минг тоннадан 200 минг тоннага еткизилади.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси Шўртан газ-кимё мажмуасининг модернизация қилиш режасини ишлаб чиқди, деб хабар қилишди Sputnik мухбирига.

Экспертлар баҳолашига қараганда, тадбир қиймати 500 млн долларга яқин бўлиб, унинг натижасида корхонада йиллик полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажми 140 минг тоннадан 200 минг тоннага еткизилади.

Корхона мутахассислари ва Ўзбекистон илмий тадқиқот институтлари олимлари билан биргаликда корхонани тўлиқ қайта жиҳозлаш ўрнига, газ ишлаб чиқариш ҳажми ўзгартирмаган ҳолда полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажмини оширадиган модернизация шаклини маъқуллашди.

“Бугунги кунда биз лойиҳани амалга оширишнинг фаол босқичига киришдик, яъни бизнинг мутахассислар тадқиқотлар ўтказиб, корхонадаги хом ашё заҳиралари янги лойиҳанинг бутун даврига етарли эканини тасдиқлашди. Кейин эса, экспертлар гуруҳи ишлаб чиқариладиган таёр маҳсулот учун, учун жаҳон бозоридаги вазиятни ўрганиб чиқишди. Ундан ташқари, қўшни мамлакатларда энг талабгир бўлган полимер маҳсулот турлари ҳам ўрганиб чиқилди”, — деди соҳа вакили.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Шўртан мажмуаси қувватларини янгилаш борасида Кореянинг GS E&C компанияси билан ўзаро тушуниш меморандуми имзолаган эди.

Шўртан газ-кимё мажмуаси 2001 йилда ишга туширилган бўлиб, ушбу давр мобайнида корхона 630 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқарди. Корхона маҳсулоти 15 мамалкатга экспорт қилинади. Улар орасида Россия, Украина, Туркия, Хитой, Полша, Италия ва бошқалар бор. Корхона ҳар йили 4 млрд кубометр газ хом-ашёсини қайта ишлаб 3,5 млрд метр куб метан гази, 125 минг тонна полиэтилен грануласи, 100 минг тонна суюлтирилган газ, 100 минг тонна газ конденсати, 1,5 минг тонна олтингугурт грануласи ва 2,5 минг тонна таёр қувур ва уларни туташтирувчи қисмлар ишлаб чиқаришга қодир.

Янгиликлар лентаси
0