ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Би-би-сининг Рус хизмати редакцияси Парижда ишлаётган корреспондентдан “Сариқ нимчалар” намойишларида Россия изини топишни талаб қилган ёзишмалари интернетда тарқалди, РИА Новости хабарига асосан.
Ёзишмалардан маълум бўлишича Би-би-си Парижда ишлаётган корреспондетидан нима қилиб бўлсада тартибсизликларда Россия изини топишни талаб қилган. Корреспондент “Бирорта ҳам россияликни кўрмадим”, деганидан сўнг, Би-би-си унга “Балким бундан бирор Россия бизнеси манфаатдордир” деб сўрайди? Корреспондент бунга жавобан кулиб қўяди холос.
Суҳбат сўнггида Би-би-си томонидан гапираётган журналист “Редакция қон талаб қилмоқда” дейди. Яъни Россиянинг айблаш мумкин бўлган далил сўарамоқда, деган маънода жавоб беради.
Бундан кўриниб турибдики, Францияда бўлаётган воқеаларни объектив ёритиш - Би-би-си Рус хизматининг асл мақсади эмас... Уларнинг вазифаси - бироз олдин айрим сиёсатчилар томонидан ҳеч қандай асоссиз тарқатилган ёлғон гапга далил излашдир. Аслида нима бўлаётгани - уларни мутлақо қизиқтирмайди.
Россия ТИВ ҳар қандай мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар ушбу мамлакатнинг ички иши эканини ва Россия ҳар бир мамлакат ички сиёсатини ҳурмат қилган ҳолда унинг ички ишларига аралашмасликни одат қилганини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 17 ноябрдан бери “Сариқ нимчалар” норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Оммавий намойишлар полиция билан тўқнашувлар, талончилик ва ўт қўйиш каби жиноятлар билан бирга бўлиб ўтмоқда. Ўтган ҳафтра Франция президенти Эммануэль Макрон намойиш ўз йўлига лекин жиноятларни ҳеч нарса оқлай олмайди деган эди. Омавий тартибсизликлар бошланганидан буён Францияда 3 мингга яқин киши ҳибсга олинган.