ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон, мамлакатда бўлиб ўтаётган “сариқ нимчалар” норозилик намойишлари туфайли - фавқулодда ҳолат эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.
Франция раҳбари айтишига қараганда намойишлар чоғида амалга оширилаётган жиноятларни ҳеч нарса оқлай олмайди.
“Биз ҳаммасини кўраяпмиз, аҳоли ғазабидан фойдаланмоқчи бўлаётган оппортунистларни ҳам, республикани тебратиб анархия ташкил қилмоқчи бўлаётган сиёсатчиларни ҳам”, - деди Макрон.
Макрон фикрига кўра, аксарият франзузларнинг ғазабга келишининг асл сабаби солиқлар эмас, балким мавжуд глобал муаммолардир. Шунингдек, президент аҳоли ғазабини тушуниши мумкинлигини, лекин шу билан бир вақтда, ҳеч қандай ғазаб полиция ходимларига ҳужум қилиш, савдо нуқталари ва биноларни бузиш каби жиноятларни оқлай олмаслигини айтди.
“Бизнинг эркинлигимиз – ҳар бир киши ўз фикрини, бошқалар рози бўлмаслигидан қўрқмаган ҳолда, ифодалаши мумкинлигидадир” , - деди Макрон.
Шунингдек Франция президенти Францияни “муносиб ишлаб яшайдиган” жой сифатида кўришни истаётганини айтди.
“Мен ҳукумат ва парламентдан биз яхшироқ яшашимиз учун ҳамма керакли ишни бажаришни сўрайман. Янги 2019 йил бошидан энг кам иш ҳақи 100 еврога оширилади”, - деди Макрон.
Шунингдек Франция раҳбари корхоналари ўз одимларига йиллик бонуслар тўланиши, пенсионерларга энг 2000 евро миқдорида мажбурий суғурта пули тўланишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ўрталаридан бошлаб Францияда “сариқ нимчалар” кенг кўламли норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар дастлаб бензин нархи ошишига қарши чиқишган эди, кейин эса ҳукумат истеъфосини талаб қила бошлашди. Оммвий намойишлар полиция ходимларига ҳужумлар, магазин ва банкоматларга босқинчилик, автомобилларни ёқиш ва бошқа жиноятлар билан бирга амалга оширилмоқда. Ҳуқуқни сақлаш органлари 4500 дан ортиқ кишини қўлга олган.