ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан АҚШ президенти Дональд Трампдан мамлакат ички сиёсатига аралашмасликни сўради, деб хабар қилмоқда RT.
«Биз АҚШ ички сиёсатига текканимиз йўқ, АҚШ ҳам шундай қилишини истаймиз. Мен буни Дональд Трампга айтяпман, Франция президенти ҳам худди шундай деган бўларди: Бизнинг халқимизни ўз ҳолича қўйинг”, - деди Франция вазири.
Бироз олдин Дональд Трамп Франциядаги тартибсизликларни уюштираётган “сариқ нимчалилар” Трамп президент бўлишини истаяпти, деб ҳазил қилган эди.
АҚШ президенти ўз твиттерида “Одамлар: биз Трампни хохлаймиз, деяпти. Францияни яхши кўраман-да” деб изоҳ қолдирган эди у.
Эслатиб ўтамиз, Францияда бир неча кундан бери оммавий тартибсизликлар содир бўлмоқда. Ёнилғи нархи бир неча центга оширилгани сабабли “сариқ нимчалилар” томонидан оммавий тартибсизликлар уюштирилмоқда. Бир неча кун олдин полиция 1700 кишини ҳибсга олган эди.