ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik, Мария Науменко. Анна Вечнинг ишхонасига кирган заҳотинг, биринчи ўринда, кўзинг катта ўзбекча лаганга тушади. Шунинг ўзиданоқ бу ерда Шарқ руҳи ҳукумронлик қилишини тушунасан. Бу ерга кириб келган ҳар бир мижозни меҳмондўст офис эгаси бир пиёла чой билан сийлайди. Чиройли пиёлага беихтиёр мен ҳам қўл чўзаман...
“Ўзбекистонда ҳамма пиёлада чой ичади. Бу кружкадан ичгандан кўра қулайроқ чой ҳам тезроқ совийди”, - деб жилмаяди Анна.
Унинг кабинети деворида бирорта бўш жой йўқ – ҳамма жойда компания эришган ютуқлар ҳақида грамота ва дипломлар осиб қўилган.
Аннанинг ҳаёт йўли ҳам охири яхшилик билан тугайдиган голливуд фильмларини эслатади. Ахир у Москвага оддий мигрант сифатида келиб, озиқ-овқат магазини сотувчисидан ўз хусусий фирмасига эга бўлган бизнес вуменгача бўлган йўлни босиб ўтган.
Москвада одам танкка айланар экан
“Мен Фарғонада туғилиб ўсганман. Бу жуда ҳам европалашган шаҳар: у ерда руслар ҳам кўп. Ўзим ўзбек бўлмасам-да, ҳар доим ўзбекистонлик эканимни мағрурланиб айтаман. Бу менинг характеримда ҳам акс этган деб ўйлайман. Собиқ Иттифоқнинг турли бурчакларидан Москвага келаётган одамлар кучли характери, серғайратлиги ва чидамлилиги билан ажралиб туради. Чунки бу ҳаётда бирор нимага эриши учун Москва кишидан шуларни талаб қилади”, - дейди Анна.
Аннанинг бобоси Катта Фарғона каналини лойиҳалаштирган. Ундан ташқари у Фарғона марказидаги катта тўрт қаватли кўп хонадонли уйларни ҳам қуришда иштирок этган. Москвага кўчиб келгунига қадар ушбу уйларнинг бирида Анна ҳам яшаган.
“Менинг бундай қарор қабул қилишимга ишсизлик сабаб бўлди. Бу муаммо нафақат Ўзбекистон балким барча қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмади”, - дейди у.
“Турмуш ўртоғим Евгенийни Москва тамаки фабрикасига ишга таклиф қилишганда барча қариндошлардан қарз олиб қийинчилик билан 300 $ тўплаган эдик, лекин тамаки фабрикасида 1,5 ой ишлаб у ерда маош ололмади. Шундан сўнг унга Москвага олдинроқ келган дўстлари ёрдамида бошқа ишган жойлашди. Шундан ярим йил ўтиб мен ҳам болалар билан Москвага келдим. Ваниҳоят оиламиз яна бирлашди”, - деб ҳикоя қилади Анна.
Ҳаётимнинг энг қийин синовлари шундан сўнг бошланди. Энди Москвага келган мигрантни ҳеч ким ишга қабул қилмасди. Ноилож озиқ-овқат магазинига сотувчи бўлиб ишга кирдим. У ерда салкам икки йил ишладим. Ҳар куни эрта тонгдан кечгача прилавка ёнида аскардек тик туришдан бошқа иложим йўқ эди. Квартира учун тўлаш, болаларни катта қилиш керак эди.
Бутун дунёга нималарга қодирлигингни исботлаб бериш керак
Озиқ-овқат магазинида ишлаш жонига текканидан сўнг, Анна нима қилиб бўлса ҳам бирор енгилроқ ишга ўтишга қарор қилади. Бир неча уринишлардан сўнг у 2008 йилда сайёҳлик компаниясига ишга киради.
Бироз ўтиб у ерда ҳужжатларини расмийлаштиришни ўрганади, кейин декретга чиққан ходимнинг ўрнига ишга ўтади .
“Шу вақт мактабда ўрганган инглиз тилини унутганим бироз панд берди, чунки хорижий ҳамкорлар билан барча ёзшмалар инглиз тилида эди. Янги лавозимнинг дастлабки етти куни давомида 4 марта ишдан бўшашга ариза ёзмоқчи бўлганман”, - деб эслайди Анна.
Орадан бир неча йил ўтиб Анна соҳанинг ҳақиқий профессионалига айланади ва 2015 йилда хусусий туристик фирма очади.
“Менинг дўстлари ва танишларимнинг кўпларининг ўз шахсий турагенти бор. Бу худди таниш стоматолог ёки юристга ўхшайди. Одамлар самимий муносабат ва дўстликни қадрлашади”, - дейди Анна.
Аннанинг турмуш ўртоғи айни дамда ремонт ва қурилиш бизнеси билан банд. Унинг ҳам ўз соҳасида танишлари жуда кўп. Корхонасида бир неча ўзбекистонлик ходимлари ҳам бор.
“Меннинг жуда кўп осиёлик танишларим бор. Бир киши ўз мақсади йўлида, ҳатто бутун бошли Коинотга ҳам қарши чиқишга тайёр туриши – бу менимча фақат осиёликларга хос”, - дейди Анна.
Думба ёғи ва чопон
Фарғоналик оила Россияда мустаҳкам жойлашиб олган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон уларнинг кундалик ҳаётидан чиқиб кетмаган.
“Дачамизда учта чопон бор. Москвадаги кундалик ҳаётда чопон кийиш унчалик қулай бўлмасада, дачада чопонда юриш – мазза. Бутун оиламиз билан ўзбекча ош пиширишни яхши кўрамиз. Бунинг учун бизнинг музлатгичда доимо думба ҳам тайёр”, - деб ҳикоя қилади Анна.
“Ундан ташқари турмуш ўртоғим ҳар ҳафта лағмон ейиш учун чойхонага ҳам бориб туради. У ердагилар уни яхши таниб қолишган. Бача персонал у яхши кўрадиган таомларни ёддан билади”, - деб кулади у. Қариндошлар Фарғонадан келганда, улардан қурут олиб келишни сўраймиз.
Ўзбекистонни туристлар орасида оммавийлаштириш
Анна Веч айтишига қараганда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун бир неча тўсиқлар бор. Улардан бири – авиачипталар нархи баландлигидир.
“Туризм соҳасида ишларканман, турли йўналишларга авиачипталар ва путёвкалар нархини жуда яхши биламан. Оилавий дам олиш учун Бали ороли ёки Фарғонани танлаш керак бўлганда, мен Балини танлайман. Бу оддий рационал қарор қабул қилишдир, ўз ватанимни севмаслик ёки бошқа нарса эмас, албатта”, - дейди эксперт.
Анна айтишига қараганда, Россиялик туристлар айни дамда Марказий Осиёга сайёҳат учун, масалан, Таиланд билан бир хил нарх тўлашга рози эмас.
“Ўзбекистонга чипталар Грузия каби 5-7 минг бўлганда, туристлар оқими анча кўп бўларди”, - деб ҳисоблайди Анна.
Ундан ташқари Ўзбекистон меҳмонхоналарида хизмат кўрсатиш сифати ҳали етарлича юқори даражада эмас. Кўпчиллик меҳмонлар миллий услубдаги уй-меҳмонхоналарда яшашга кўникмаган.
Асосий эътиборни хостел ва кичик меҳмонхоналарга қаратиш ҳам унчалик тўғри қарор эмас деб ҳисоблайди мутахассис.
“Хорижий меҳмонларни хостелларга жалб қилишган уриниш ҳам яхши ғоя эмас. Бунақада, сизга асосан кам бюджетли мустақил саёҳатчилар келишади. Мамлакатга иқтисодига эса кўп пул харажат қилишга тайёр бўлган бадавлат туристлар керак”, - дейди Анна.
Анна айтишга қараганда, бугун Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш учун мазали таом ва мевалардан ташқари қандайдир яна бир ўзига хос “хусусият” (фишка) керак.
Ҳозир Россия ва бутун дунёда соғлом турмуш тарзи ва экологик озиқ овқатлар мавзуси жуда кўп муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистонда ГМОли маҳсулотлар йўқ. Менимча ана шунга акцент қилиб шу йўналишни ривожлантирса яхши бўлади.
“Ўзбекистонга ушбу соҳани яхши тушунган вазирлик керак. Республикада туризмни оммавийлаштириш учну катта реклама кампанияси, ушбу йўналишни мақтайдиган блогерлар керак, сифатли экскурсия дастурлари ташкил қилиш керак”, - дейди мутахассис.
Анна Веч айтишига кўра, нисбатан арзон авиачипта ва сифатли сервис ташкил қилиб, уларни чиройли реклама қилса – ажойиб турпродукт пайдо бўлиши мумкин.
Анна ўзи ҳам жон деб Ўзбекистонга сайёҳларни жўнатишга, сайёҳатлар ташкил қилишга тайёрлиги яна бир бор тасдиқлайди. Бой тарих, мазали таомлар ва хушкўнгил аҳолига эга бўлган Ўзбекистон туристлар учун ҳақиқий Маккага айланиши мумкин – дейди у.