ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. National Geographic Traveler журнали томонидан Россия ҳудудида ташкил қилинган танловда Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.
“Гастрономик туризм” йўналиши бўйича бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида жами овозларнинг 34 % Ўзбекистонга берилди, Италия – 21 % овоз жамлаб иккинчи ўринни эгаллади, Озарбайжон 17% овоз билан учинчи ўринни, Франция 13 % овоз билан тўртинчи.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ўз рақибларидан бир неча баробар ўзиб кетган. Иккинчидан айнан Россияда Ўзбекистон гастрономик сайёҳлик йўналиши сифатида юқори қадрланади.
© Фото: National Geographic Traveler Awards Узбекистан победил в номинации «Гастрономический туризм» журнала National Geographic Traveler.
Узбекистан победил в номинации «Гастрономический туризм» журнала National Geographic Traveler.
Ушбу танлов онлайн равишда, саёҳатчиликнинг бир неча йўналишлари бўйича 22 июндан 11 октябрга қадар ўтказилган эди. Айни дамда у якунланиб бошқа танловлар бошланган.