ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини қайта тузишни таклиф этмоқда, бу ҳақда 2025 йилгача туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтилган.
Ҳужжат матнига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини бир нечта рақобатлашувчи компанияларга ажратиш таклиф қилинган: авиаташувчи, аэропортлар бошқаруви ва авиацияни тартибга солиш органни ажратиб турувчи компания.
Шунингдек, давлат йирик халқаро авиаташувчиларни ҳамкорликка чорлаш ва лоукостерлар парвозини ташкил қилиш режалаштирган.
Бундан ташқари, мамлакатда ички қатновлар ривожлантирилади. Ҳозирги кунда ҳудудлар ўртасидаги барча авиапарвозлар Тошкент шаҳри орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон ҳукумати режаларида янги халқаро аэропортларни қуриш ва эскиларини қайтадан таъмирлаш ўрин олган.
Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу барча чора-тадбирлар авиакомпаниялар ўртасидаги рақобатни кучайтириш ва авиачипта нархларини пасайтиришган ёрдам беради.