Трамп Покистондан Афғонистон ва “Толибон” масаласи бўйича ёрдам сўради

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп.
Президент США Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп Покистонга Афғонистон тинчлик жараёнида ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон бош вазири Имран Хонга Афғонистон тинчлик жараёнида ёрдам бериш масаласида мактуб юборди, деб хабар қилди РИА Новости Geo TV телеканалига асосан.

Официальный представитель министерства иностранных дел России Мария Захарова. - Sputnik Ўзбекистон
Захарова: Трамп Путин билан учрашувни АҚШдаги ички вазиятлар туфайли бекор қилди

Телеканал хабар беришича, душанба куни Имран Хон журналистларга АҚШ президентидан хат олганлигини маълум қилди.

Бош вазир сўзларига кўра, Трамп Покистондан тинчлик жараёнида ўз ролини ўйнаши, шунингдек, “Толибон” ҳаракати вакилларини афғон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришига чорлашга ёрдам беришини сўради.   

Бундан аввал Трамп Покистонга маблағ беришни рад этиш бўйича ўз маъмурияти қарорини қўллаб-қувватлади. У Исломобод АҚШ учун ҳеч нарса қилмаётганини айтади.

Покистон ўз ҳудудида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбари Усам Бен Ладен яширинишга ёрдам берди деб қўшимча қилди Трамп.

Бунга жавобан Покистон бош вазири, 11 сентябрдаги терактда мамлакатнинг бирорта фуқароси иштирок  этмаганлиги ва Покистон АҚШга терроризмга қарши урушда ёрдам бераётганини айтади. Кейинчалик Покистон ТИВ Исломобод АҚШга терроризмга қарши курашда ёрдам бермаётганлиги бўйича Трампнинг баёноти бўйича протест киритиш учун АҚШ элчихонасининг вакилини чақириб олганди.

27-28 ноябрда Женевада Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилди.

Встреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки - Sputnik Ўзбекистон
Вашингтонда G20 саммитида Путин ва Трамп учрашувини тасдиқлашди

Учрашув халқаро жамжамият томонидан Афғонистонда миллий тинчлик жараёнига ёрдам бериш, афғон ҳукуматининг ислоҳот дастурларининг ижроси, Афғонистонга қаратилган минтақавий иқтисодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди.

Музокаралар якунлари бўйича “Толибон”ни Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтишга чақириш ҳақида баёнот қабул қилинди.

Тинчлик жараёнининг бошлаш бўйича “Толибон” вакиллари тақдим этган асосий шарт – бу барча хорижий қўшинларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш жадвалини келишишдир.

Улар бу масалани Қобулдаги ҳукумат билан эмас, балки АҚШ билан муҳокама қилиш ниятида.  

Янгиликлар лентаси
0