ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Вашингтон Владимир Путин ва Доналд Трамп учрашувини тасдиқлади, улар Аргентинада “катта йигирматалик” саммитида учрашишади, деб хабар қилди РИА Новости.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Кремлда учрашувни бекор қилиниши мумкинлигини қандай баҳолашмоқда, деган саволга жавоб бераётиб маълум қилди.
Икки давлат етакчилари икки томонлама муносабатлар, стратегик хавфсизлик ва қуролсизланиш, шунингдек минтақавий низоларни муҳокама қилишади. Песков фикрига кўра, бу суҳбат бутун жаҳон манфаатлари йўлида бўлиб ўтади.
Куни кеча Дональд Трамп учрашув ўтказишга ишончи комил эмаслигини маълум қилганди.
Керч бўғозида Украина кемаларини ҳибсга олинишини сабаб қилиб кўрсатганди.
G20 саммити 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентинада бўлиб ўтади.