ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова АҚШ президенти Дональд Трампнинг G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни бекор қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. РИА Новости хабарига асосан.
Мария Захарованинг фикрига кўра, Трампнинг баёноти Қора денгиздаги Украина денгизчилари билан бўлган ҳодисага алоқаси йўқ, тўғриси, бу АҚШдаги ички сиёсий вазиятга боғлиқ.
“Менимча, ҳар ҳолда АҚШдаги ички сиёсий вазиятдан жавобни излаш лозим. АҚШдаги ички сиёсий қарама-қаршилик - мана бу қарор қабул қилишда асосий бўлган”, - дейди Мария Захарова.
Сўнгги кунларда Трамп фикрини бир неча марта ўзгартиришга улгурди – чоршанба куни Россия президенти билан суҳбат ўтказишга ишончи комил эмаслиги маълум қилди, сўнгра Вашингтон учрашувни тасдиқлади, пайшанба куни эса АҚШ етакчиси яна учрашувни бекор қилди.
Шу билан бирга, у Қора денгиздаги ҳодиса бўйича маъруза сабаб бўлганини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатнинг ҳудудий сувларига кирган. Қора денгиздан Керч бўғози бўйлаб ҳаракат қилишган. Улар Россия ҳарбийларининг талабларига бўйсунишмаган ва натижада қўлга олинган. Чоршанба куни денгизчиларга айблов қўйилди.