ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Аргентинада 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида Владимир Путин билан учрашувни бекор қилиши мумкинлигини маълум қилди WP нашри.
“Балки, мен учрашув ўтказмайман.. Менга бу агрессия ёқмаяпти. Мен умуман агрессияни хоҳламайман”, - деди Трамп.
Шунингдек, АҚш президенти Миллий хавфсизлик хизматидан бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида яқин кунларда “батафсил ҳисоботни”кутаётганини таъкидлаб ўтди.
Олдин хабар берганимиздек, сиёсатшинос Юрий Световнинг фикрига кўра, Украина томонидан амалга оширилган провокация мақсадларидан бири – бу G20 саммитида Трамп ва Путиннинг учрашув режаларини барбод қилиш бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатнинг ҳудудий сувларига кирган. Қора денгиздан Керч бўғози бўйлаб ҳаракат қилишган. Улар Россия ҳарбийларининг талабларига бўйсунишмаган, оқибатда эса қўл олинганлар. Керч суди уч нафар яраланган украиналик денгизчиларни икки ойга ҳибсга олди.