Тадбиркорлар фаолиятини текширишга доир бош прокуратура буйруғи тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар фаолиятини текшириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларни текшириш тартибига доир қарор тасдиқланди

Низомга кўра назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини текшириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим. Масъул ходим Ягона тизимда prokuratura.uz сайти орқали рўйхатдан ўтади ҳамда унга логин ва пароль берилади.

Текширув ўтказишни келишиш учун назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга маълумотлар киритилади. Келишиш учун буюртма уч иш куни ичида, фавқулодда ҳолатлар бўйича бир иш кунида кўриб чиқилади.

Текширув ўтказишни келишиш ҳақида қарор қабул қилинганда “Рухсат берилсин” мақоми, рад этилганда унинг аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда “Рад этилсин” мақоми танланади.

Қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда тадбиркорга қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида Ягона тизимга киритилиши шарт, банк сирига оид маълумотлар тизимга киритилмайди.

Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда сохта тадбиркорлар аниқланиб, жиноий иш қўзғатилди

Хабардор этиш тартибида текширув ўтказилганда унинг тўғрилиги текширилмасдан, автоматик равишда махсус рақам (код) генерация қилинади.

Назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи Ягона тизимга киритилгандан сўнг текширув ўтказилади.

Тадбиркор ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва Интернет тармоғи орқали олиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0