Тадбиркорларни текшириш тартибига доир қарор тасдиқланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда тадбиркорларни текшириш фақатгина белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Дом для туристов - Sputnik Ўзбекистон
Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди

Низомга кўра эндиликда тадбиркорларни текшириш фақатгина белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади.

Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланади.

Ходимлар бунда уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади.

Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга ходимлар тоифасини аниқлаш;
ходимларнинг касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;
тадбиркорлар фаолиятини текширишни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва қонунийликни таъминлаш.
Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради. 

Олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ мазкур фаолиятни текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган, шунингдек ушбу соҳада қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига киритилмайди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар учун микрокредит миқдори оширилди

Аттестациядан ўтишда электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда аттестациядан ўтказилувчилар аттестациядан четлатилади ва ундан ўтмаган деб ҳисобланади.

Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга махсус гувоҳнома берилади.

Аттестациядан ўтмаган ходимга тадбиркорлар фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлар фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0