ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. НАТО нафақат Совет Иттифоқи раҳбариятини балким бутун дунёни алдади, деди Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова, РИА Новости хабарига асосан.
“Ғарбий ҳамжамият, биринчи навбатда НАТО раҳбарияти, мен аниқ бирор шахсларни эмас бутун мамлакат ва сиёсий тузумларни назарда тутаяпман, нафақат совет халқини, Совет Иттифоқи раҳбариятини, балким бутун халқаро ҳамжамиятни янглиштиришди. Бу дунё миқёсидаги алдов бўлди”, - деди Захарова собиқ СССР президенти Михаил Горбачевнинг ушбу мавзудаги сўзларини эслаб ўтаркан.
Россия охирги йиллар давомида ўз ғарбий чегаралари яқинида НАТОнинг фаоллашувини кўрмоқда. НАТО ўзининг ушбу фаолиятини “Россия агрессиясини тўхтатиб туриш” ниқоби остида амалга оширмоқда. Москва альянснинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари ўз хавфсизлигига таҳдид эканини жуда яхши билади.
2017 йил июнида НАТОга яна бир мамлакат қўшилди – Черногория. Бу альянснинг 29 мамлакати бўлди. Собиқ Югославия республикасида ўтказилган сўровларда мамлакат аҳолисининг аксарияти НАТОга қўшилишга қарши бўлишига ва мамлакатда норозилик намойишлари ўтказилишига қармасдан, Черногория раҳбарияти НАТОга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, 1990 йилда Совет Иттифоқи ва АҚШ раҳбарияти ўртасида эришилган келишувга кўра, СССР Европадаги барча ҳарбий базаларини ёпиб, қўшинларини Германиядан олиб чиқиб кетганидан кейин НАТО Берлин деворидан Шарқ томонга бир қадам ҳам нарига ўтмасликни ваъда берган эди.
СССР президенти Михаил Горбачев ҳам ўз интервьюларида бир неча бор СССР ва АҚШ президентлари орасида "НАТОни Шарқ томонга кенгайтирмаслик кафолати" ҳақидаги оғизаки келишув бўлганлигини айтиб ўтган эди.