Европа анча вақтдан буён Россия билан урушга тайёрланмоқда – Европа Иттифоқига аъзо давлатлар жумладан, Норвегия, Литва, Латвия ҳаракатлари айнан шундан далолат бермоқда. Улар Россия билан чегарада қурол ва ҳарбийларини жойлаштирмоқда ва АҚШ бунда уларга кўмак бермоқда, деди Sputnik радиоси эфирида ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко.
"Баренцев ва Болтиқ денгизига қадар то Қора денгизгача Шимолий атлантика альянсининг ҳужумкор гуруҳлари шаклланаётганини кузатмоқдамиз, совуқ уруш давридан буён энг йирик манёврлар тайёрланмоқда, Литва, Латвия ва Эстонияда альянснинг хорижий аскарлари бирлашуви катта темпда амалга оширилмоқда", - деди Хроленко.
Интервьюни тўлиқ шаклда рус тилида қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин.
Хроленко: американским ястребам не удастся отсидеться за океаном