Хован қабристони директорига 11 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРассмотрение ходатайства следствия об аресте задержанных за массовую драку на Хованском кладбище
Рассмотрение ходатайства следствия об аресте задержанных за массовую драку на Хованском кладбище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда уч кишининг ўлимига олиб келган оммавий мушлашувни ташкиллаштирган 17 кишига суд ҳукми ўқилди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Москва шаҳар суди 2016 йилнинг май ойида мигрантлар билан оммавий муштлашув ташкиллаштирган Хован қабристони директори Юрий Чабуевни айбдор деб топди ва унга 11 йил қамоқ жазоси берди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Вячеслав Бочарников - Хован қабристонидаги можарода айбланувчилардан бири - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Хован қабристони собиқ директори мигрантларни товон тўлашга мажбурламоқчи бўлган

Чабуев меҳнат мигрантларини қабристондаги хизматлар бозоридан сиқиб чиқариш мақсадида тартибсизликлар ташкиллаштиришда айбланди. Қамоқ жазосидан ташқари Чабуевга 2 йил давомида давлат ва муниципал хизмат органларида ҳар қандай лавозимда ишлаш таъқиқланди.

Ундан ташқари, тартибсизлик ташкилотчиларидан яна бири – Александр Бочарниковга 9 йил қаттиқ тартибли қамоқ жазоси берилди. Шунингдек, ўз автомобилида 2 кишини уриб юбориб уларнинг ўлимига сабаб бўлган Эльбек Вадуевга ҳам 11,5 йил қамоқ жазоси берилди. Жиноий иш юзасидан умумий ҳисобда 17 кишига 4 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси белгилланди. Тўпланган материаллар сони - 100 томдан ошиб кетди.  

Суд хабарида айтилишига кўра Хован қабристон директори вазифасини бажарувчиси Юрий Чабуев қабристонда ишлаётган марказий осиёлик мигрантлар даромадидан 50%дан 90 %гача “товон” пули талаб қилган. Бунга мигрантлар қаршилик билдирганидан сўнг эса Александр Бочарников бошчилик қилган “Здоровая нация”  спорт клуби спортчиларини жалб қилган ҳолда, мигрантларни жазоламоқчи бўлган.

Москва шаҳри Хован қабристонидаги оммавий муштлашув - Sputnik Ўзбекистон
Ўликлар учун жанг: Хован қабристонидаги оммавий муштлашув кимга ва нимага керак бўлди?

Мигрантлар уларнинг жазоланиши ҳақида огоҳлантирилганидан сўнг қабристон ҳудуди ОМОН кучлари ёрдамида қаттиқ қўриқланган. Икки ҳафта давомида ҳеч нарса содир бўлмаганидан сўнг ОМОН қабристонни тарк этган. Шу куннинг ўзидаёқ арматура ва биталар билан қуролланган тўда қабристонга ҳужум қилган. Чабуев панжара ортидан туриб ҳаммасини кузатиб турган. 

Муштлашувда иштирок этган спортчиларнинг айримлари ўз айбини тўлиқ бўйнига олиб суд билан ҳамкорлик қилишга розилик берган. Шунингдек бир неча киши мамлакатдан қочиб кетиб халқаро қидирувга берилган.  

2016 йилнинг 14 май куни содир бўлган оммавий мушлашувда 3 нафар мигрант қурбон бўлган. Ҳуқуқни сақлаш органлари 112 кишини ҳибсга олган.

Янгиликлар лентаси
0