Тошкентда халқаро арбитраж маркази ташкил қилинади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда турли давлат тижорат ташкилотлари, хорижий инвесторлар ва бошқа ҳуқуқий низоларни ҳал қилувчи – Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил қилинади.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилади.

Суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро арбитраж суди ташкил этилиши мумкин

Бу ҳақида 5 ноябрь куни имзоланган Ўзбекистон президенти қарорида айтиб ўтилган, ЎзА хабарига асосан.

Қарорда айтилишига кўра, ушбу Марказ – инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши кафолатларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Тошкент халқаро арбитраж марказинининг асосий вазифалари: 

  • турли давлат юрисдикциясида бўлган субъектлар, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш; 
  • етакчи хорижий арбитражлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий арбитрларни жалб қилиш; 
  • инвестициялар билан боғлиқ низоларни суддан ташқари ҳал этиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар; 

Арбитраж марказининг хўжалик судларидан фарқи

Қарорда белгиланишига кўра Тошкент арбитраж маркази Ўзбекистон хўжалик судлардан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради:

  • Тошкент халқаро арбитраж Марказига Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда хорижий давлатлар фуқароси бўлган малакали арбитрлар ҳам жалб этилиши мумкин; 
  • томонларнинг келишувига кўра, низоларни ҳал этишда Марказ арбитрлари томонидан бошқа, шу жумладан, хорижий давлатнинг ҳуқуқи қўлланиши мумкин; 
  • Марказ арбитрларининг қарорлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномаларга асосан ижро этилади; 
  • Марказда ёзишмалар ва иш юритиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади; 
  • Судлар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда арбитраж ишлари кўрилишида далиллар олиш, тўплаш, Марказ арбитрлари қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Марказга кўмаклашади; 
  • эшитувлар ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн тартибда, арбитрлар ва томонларнинг иштирокисиз амалга оширилиши ҳам мумкин;
  • Халқаро арбитражда иштирок этаётган томонлар вакилларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжуд бўлиши талаб этилмайди; 
  • Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда низоларни медиация тамойилини ўтказиш орқали ҳал этиш ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усулларини қўллаш ҳуқуқига эга; 

Шунингдек, Тошкент арбитраж марказида ишлаётган арбитрларга даромад солиғидан озод этиш, ишлашга рухсатнома расмийлаштирмаслик, виза ва бошқа хизматлар учун тўлов олмаслик каби қатор имтиёзлар берилади.

Марказ фаолиятини ташкил қилиш

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси белгиланган тартибда:

икки ҳафта муддатда Марказ Кузатув кенгаши таркибини шакллантиришни; 

Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон арбитраж судлари ҳамкорликни йўлга қўймоқда

бир ой муддатда Марказ Қоидалари, тузилмаси ҳамда асосан етакчи хорижий халқаро арбитражларда ишлаш тажрибасига эга ва Марказ Кузатув кенгаши томонидан маъқулланган арбитрлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлашни; 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 11-уй манзилида жойлашган бинонинг Савдо-саноат палатасига Марказни жойлаштириш учун беғараз асосда берилишини таъминласин. 

бир ой муддатда етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини якунлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритишни таъминласин. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда имтиёзли асосда зарур алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишини таъминласин. 

Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0