Россия ва Ўзбекистон арбитраж судлари ҳамкорликни йўлга қўймоқда

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартнома имзоланганидан кейин Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари аризалари Москва Федерал Арбитраж ҳакамлик судида кўриб чиқилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси ва Москва Федерал Арбитраж ҳакамлик суди икки мамлакат тадбиркорлари орасида келиб чиқаётган баҳсларни ҳал қилиш борасида ҳамкорликни йўлга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бунинг учун томонлар икки томонлама ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашади. Ушбу шартнома Россия ва Ўзбекистон ҳамда икки мамлакат хўжалик субъектлари орасида имзоланган шартномалар доирасида тадбиркорларининг мулки ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда тенг имкониятлар яратади.

“Москва Федерал Арбитраж ҳакамлик суди тасарруфидаги тадбиркорларда Ўзбекистонлик тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқий даъволар пайдо бўлса, улар фақат Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциациясига мурожаат қилишлари мумкин”, — деди Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси судъяси Азамат Ҳотамов.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар эса Россия тадбиркорларига бўлган даъволари борасида фақат Москва Федерал Арбитраж ҳакамлик судига мурожаат қилишлари мумкин.

Судлар кучга кирган қарорларни ўзаро тан олишади ва унинг бажарилишини таъминлашади. Ундан ташқари икки мамлакат судлари бир-бирларининг мурожаатига биноан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишади, муайян иш доирасида процессуал ҳаракатларни амалга оширишади.

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш — маҳаллий қонунчилик асосида амалга оширилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0