Хориждаги ватандошларни қайтиши учун имтиёзлар жорий этилди

© РЦНКСанкт-Петербург в рамках программы "Здравствуй, Россия!" посещают молодые соотечественники из Узбекистана
Санкт-Петербург в рамках программы Здравствуй, Россия! посещают молодые соотечественники из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хориждаги ватандошларга Ўзбекистон фуқаролигини олиш, бошқарувчи лавозимлар ишлаш, ўқиш ва уй жой масалаларида - имтиёзлар берилади.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Хориждаги ватандошлар Ўзбекистонга қайтиши ва у ерда ишлаши учун катта имкониятлар яратилади, дейилган президент янги қарорида.

Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов хориждаги ўзбекистонликлар билан онлайн мулоқот ўтказади

Ҳужжатда айтилишига кўра, айни дамда ватанига қайтишни истаётган ўзбекистонликлар учун бир талай муаммолар мавжуд. Бу виза олиш, яшаш ва ишлашга рухсатномалар олиш, олий таълим муассаларида ўқиш, давлат ишларида ишлаш ва бошқа муаммолар.   

Президент фармонида  ватандошларга бир талай масалаларда ёрдам кўрсатиш назарда тутилган. Хусусан: 

  • Содалаштирилган тартибда виза, яшашга ва ишлашга рухсатномалар олиш;
  • Юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистонда иш билан таъминлаш;  
  • Ватандошларга ижтимоий ва маиший муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш;  
  • Бўш турган давлат мулкини, ерларни ватандошларга тадбиркорлик, илмий, таълим ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишлари учун ажратиб бериш;
  • Ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа муаммоларини ҳал қилишда молиявий ёрдам кўрсатиш;
  • Юқори малакали ватандошларни давлат, хўжалик бошқарув лавозимларига ҳамда маслаҳатчи лавозимларига ишга қабул қилиш;
  • Ўзбекистон фуқраолигини соддалаштирилган тартибда бериш;
  • Ўзбекистон ОТМларида ўзбек тили, адабиёти, тарихи, киноси маданияти ва театр санъати йўналишлари бўйича  ўқиш учун грантлар бериш;  
  • Ватандош  бўлган ОАВ вакиллари, журналистларга соддалаштирилган тартибда аккредитация бериш;
  • Ўзбекистон ривожланишига ҳисса қўшган ватандошларга давлат мукофотлари ва нуфузли унвонлар бериш;  

Қарорда, шунингдек,"Ватандош" тушунчасига ҳам изоҳ берилган. Ҳужжатда айтилишига кўра ватадошлар асосий уч хил бўлиши мумкин: 

Города России. Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Узоқ Шарқдаги оқсоқоллар: ўзбекистонликлар Владивостокда қандай яшашмоқда

1. Ўзбекистон фуқаролари - турли сабабларга кўра, айни дамда хорижда яшаб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари. 

2. Собиқ Ўзбекистон фуқаролари - олдин Ўзбекистон фуқароси бўлган ва кейинчалик чет элга кўчиб кетиб бошқа давлат фуқаролигини олган шахслар. 

3. Фуқаролиги бўлмаган шахслар - миллий ва этник келиб чиқиши туфайли ўзини ўзбек ёки қорақаопоқ миллатига мансуб деб ҳисоблайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар. 

Қарорда айтилишига кўра, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалиётлар “Эл-юрт умиди” фонди ҳамда хайрия фондлар маблағлари асосида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0