Абдулазиз Камилов хориждаги ўзбекистонликлар билан онлайн мулоқот ўтказади

© AFP / YASSER AL-ZAYYATЎзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларимизнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади, дейилган ТИВ ахборотида

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 5-июл куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги ва хориждаги ҳамюртлар билан учрашув ўтказади ва уларнинг саволларига жавоб беради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади.

Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларимизнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлигига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари матн, аудио ва видео кўринишдаги ўз саволларини Вазирнинг виртуал қабулхонасига, muloqot@tiv.uz расмий электрон манзилига, шунингдек, ТИВнинг "Facebook"даги расмий саҳифаси ва "Telegram"даги каналга олдиндан жўнатишлари мумкин.

"Шу ўринда маълум қиламизки, аноним хатлар, одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар), мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожатлар кўриб чиқилмайди",.

Мурожаатлар ушбу эълон чоп этилган вақтдан тадбир якунланганига қадар — 2017-йилнинг 5-июл куни Тошкент вақти билан соат 16.00гача қабул қилинади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0