ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ғарб Россияга қарши бирлашиши лозим, деб баёнот қилди Польша Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох Варшавада ўтказилган хавфсизлик бўйича форумда.
"Россия – бу хавфсизлик учун стратегик чақириқ. Нафақат Польша ва минтақа, балки бутун контингент учун, шунингдек, бу чақириқ жаҳон кўламига эга", - деб айтган Солох.
Унга кўра, Москва "дунёдаги тартиб ва жаҳон хавфсизлигини бузишга ҳаракат қилмоқда".
"Ҳозир бирдамлигимиз ҳар қачонгиндан-да муҳим. Нафақат НАТО доирасида, балки бутун ғарб ҳамжамияти учун. Бизнинг жавобимиз мувофиқлаштирилган бўлмоғи лозим", - деб баёнот қилган Солох.
Бюро раҳбари Польшада НАТОнинг доимий базасини жойлаштириш эҳтимолини "бутун минтақа хавфсизлиги учун инвестиция" деб атади.
"АҚШ ўзининг иттифоқдошлик бурчларини жиддий қайта кўриб чиқмоқда. Польшада АҚШ ҳарбийлари сонини кучайтириш бўйича мулоқотлар бунга мисол бўла олади", - деди у.
Сўнгги вақтларда Польшада Россиядан бўладиган ҳарбий хавф мавзуси фаол равишда муҳокама қилинмоқда. Бунинг натижасида польша армияси сонини кескин ошириш режалаштирилмоқда. Польшада кўпмиллатли НАТО ҳарбий батальон гуруҳи ҳамда АҚШ армияси бронетанк бригадаси тўпланган.
Польша ўз ҳудудида америка бронетанк дивизиясини кенгайтириш учун расман икки миллиард доллар маблағ ажратишни сўради.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, НАТО Россия чегараларида кўпроқ техника ва батальонларини жойлаштириш учун шу баҳонадан фойдаланмоқда.
Варшаванинг ўз ҳудудида америка дивизиясини жойлаштириш режасига изоҳ берар экан, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бу ҳаракат минтақа хавфсизлигини кучайтиришга хизмат қилмаслигини ва Москвани жавоб чоралари кўришга мажбур этишини маълум қилди.
"Бундай шароитларда биз <…> барча йўналишларда бўлиши мумкин бўлган ҳарбий таҳдидларни йўқ қилишга тайёр бўлмоғимиз лозим", — деб таъкидлаган Шойгу.