Трамп ўз фикридан қайтди. НАТО энди эскирган ташкилот эмас

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп, Америка президенти
Дональд Трамп, Америка президенти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг НАТОни эскириб қолган ташкилот, дея аташидан мақсад иттифоқдошларни шантаж қилиш бўлган

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШ президенти НАТОни эски ташкилот, деб атаб — иттифоқдошларини молиявий шантаж қилган, улардан ҳарбий ҳаражатларни оширишни талаб қилган, деб изоҳ берди РИА Новостига М.В Ломоносов номидаги МДУ жаҳон сиёсати факультети, халқаро хавфсизлик кафедраси доценти Алексей Фененко.

НАТО байроғи - Sputnik Ўзбекистон
НАТО АҚШни альянсдан воз кечмасликка чақирди
Нашр хабарига кўра, чоршанба куни Америка етакчиси НАТОни қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирган ва бу ташкилотни энди эскирган деб ҳисобламаслигини маълум қилган. Илгарироқ эса у тамомила бошқача фикрларни билдирган эди, деб ёзади нашр.

"Бу оддий молиявий шантаж эди. У иттифоқдошлардан ҳаражатлар миқдорини оширишни талаб қилди. Улар ҳаражатларни оширишга рози бўлишгач, Трамп ҳам НАТОга нисбатан муносабатини ўзгартирди. Асосийси — иттифоқдошлардан кўпроқ пул олиш эди, ва у бунга эришди", — деди Фененко Трамп нима учун НАТОга нисбатан муносабатини ўзгартирди, деган саволга жавоб берар экан.

Илгарироқ Трамп НАТО бўйича иттифоқдошларга мурожаат қилиб уларга ҳарбий бюджет миқдори оширилишини кутаётганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0