Путин ва Мирзиёев учрашуви: атом, олимлар, йўллар, нотинч қўшни ва наҳотки, пахта?

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия давлат раҳбарининг бу ташрифи сермазмун ва сермаҳсул бўлиши кутилмоқда. Бу, биринчидан, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги биринчи атом станцияси қурилишинининг тамал тошини қўйиш, иккинчидан, икки йирик – ҳудудлараро ва олий ўқув юртлари ўртасидаги форум. Учинчидан, олий даражадаги музокаралар.

Янги тарихнинг бошланиши

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг янги тарихи айнан Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги Москва шаҳрига ташрифидан бошланган эди. Ўқувчиларнинг хабари бор, ўшанда 15 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланганди. Асосийси, бу шартномаларнинг асосий қисмини инвестициялар ташкил қилган. Инвестиция эса, биламиз, узоқ муддатда мўлжаланган шекрикчилик, ўзаро ишонч дегани.

Визит президента РФ В. Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Мирзиёев: қизиқишлар мутаносиблигими ёки манфаатлар тўқнашуви?

Ушбу шартномаларда белгиланган келишувлар бугунги кунда фаол тарзда амалга оширилмоқда ва ўзининг “мева”сини ҳам бермоқда. Дарвоқе, “мева” деганга, айнан Ўзбекистон шу шартномалар асосида Россияга жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 70 %га кўпроқ мева-чева етказиб берди.

Айтиш лозим, икки давлат ўртасидаги муносабатдар, тузиладиган битимлар айрим ҳолларда бўлгани каби, умумийлик хусусиятига эга бўлмай, аниқ тадбирлар, иш ҳажми, миқдори белгилангган “йўл харида”талари кўринишида бўлиб, ўзаро ҳамкорликнинг бу каби кўриниши анча самарали, аниқ манзилли ва натижадор ҳисобланади.

Нималар кўрилади?

Россия давлат раҳбарининг бу ташрифи сермазмун ва сермаҳсул бўлиши кутилмоқда. Бу, биринчидан, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги биринчи атом станцияси қурилишинининг тамал тошини қўйиш, иккинчидан, икки йирик – ҳудудлараро ва олий ўқув юртлари ўртасидаги форум. Учинчидан, олий даражадаги музокаралар.

Владимир Путин принял верительные грамоты у посла Узбекистана в РФ Ботиржона Асадова - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Ўзбекистон – Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчисидир

АЭС қурилиши икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайдиган йирик лойиҳа. Албатта, бу икки давлат ўртасидаги ягона йирик лойиҳа эмас. ”Лукойл” билан шерикчиликда яратилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ёки  Тошкент ва Қорақалпоғистонда қурилиши режалаштирилаётган йирик металл заводларини ёдга олиш кифоя. Бу каби лойиҳалар йилдан йилга кўпайиб бормоқда

Илм-фан ҳам четда эмас

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий қисмини гуманитар соҳа ташкил этиши кутилмоқда. Россия ва Ўзбекистоннинг турли даражадаги амалдорлари, вазирлари, ҳарбийлари, тижоратчилари кўп борди-келди қилишган, бироқ ҳеч қачон  Россия олий ўқув юртларининг шунча вакиллари (60га яқин бўлиши тахмин қилинмоқда) ҳали на яқин ва на узоқ тарихда Ўзбекистонда бўлмаган.

Икки давлат президентлари учрашувлари доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган олий ўқув юртлари ректорларининг форуми икки давлатнинг гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади.

В Душанбе прошел Вечер дружбы для глав стран и руководителей делегаций СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Раҳмон Мирзиёев, Путин ва бошқа президентларни МДҲ саммитида нима билан меҳмон қилди

Албатта, шу кунгача ҳам у ҳамкорлик бор эди. Ҳозирда Ўзбекистонда Россиянинг бешта олий ўқув юрти фаолият юритмоқда. Форум натижалари бўйича эса улар сони ошиши кутилмоқда. Россияда ўқиётган ўзбек талабаларининг ҳам сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу учрашувдан кейин ушбу йўналишда ҳам кескин ўзгаришлар бўлади.

Россиянинг ўз пахтаси бўладими?

Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилги Москвага ташрифи чоғида ҳудудлараро алоқаларга асос солингани ҳақида юқорида баён этилди. Ўшандан кейин икки давлатнинг маъмурий ҳудудлари ўзаро манфаатли шерикчилик асосида ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бу йўналишда айниқса, Татаристон илғор. Россия Федерациясининг мазкур субъекти Ўзбекистонга нефт-кимё, тўқимачилик, саноат ва машинасозлик соҳаларида фойдали таклифларни бера олади. Бундан ташқари, Ўзбекистон яқинда Владивосток, Қозон, Екатеринбург ва Ростов-Донда ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирган. Бу эса ўз навбатида ушбу субъектлар ҳам фаол ҳамкорликка киришишлари мумкинлигини билдиради.

Россия вилоятларининг манфаатлари ҳақида сўз кетганда, жанубий Россия ҳудудларини пахта етиштиришга бўлаётган қизиқишларини эслаб ўтиш лозим. Бу борада кўп йиллик тажрибага ва етук мухатахассисларга эга бўлга Ўзбекистоннинг кўмаги асқотиши мумкин.

 Владимир Путин на церемонии официального вступления в должность мэра Москвы Сергея Собянина в Московском концертном зале Зарядье - Sputnik Ўзбекистон
Россия иқтисодиёти "ёриб чиқиши" керак, деб баёнот қилди Путин

Сибир ҳам ҳудудий ҳамкорликнинг асосий “ўйинчи”ларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча бу ҳудуднинг Томск вилоятигина, гуманитар ва илмий ҳамкорлик ҳисобига фаол. Бироқ бошқа ҳудудлар ва ўзга соҳаларда ҳам шерикчилик учун етарлича соҳалар, имконлар мавжуд.

Бу йўл қайга боради?

Ўзбекистон нафқат Марказий Осиёдаги қўшнилари, балки Хитой, Европа, Россиянинг ўзи билан юксак транзит имкониятларига эга.

Дейик, Ҳиндистон ўз  товарларини марказий ва шарқий Россияга тез ва арзон етказиб бермоқчи бўлса, албатта, Ўзбекистон орқали ўтадиган йўлдан фойдаланиши табиий. Ўзбекистон эса ўз навбатида транспорт йўлакларини фаол ривожлантириб бормоқда. Унчалар ҳам оддий бўлмаган Афғонистон йўналишида ҳам жиддий ишлар қилинмоқда. “Термиз-Мозори Шариф” темир йўли ишга туширилди, ушбу йўлни Ҳиротгача етказиш ишлари амалга оширилмоқда. Келажакда эса бу йўл жанубий денгизга чиқарилиб, ўта муҳим бўлган “Шимол-Жануб” йўналишига айланиши кўзда тутилмоқда.

Юксак даражадаги учрашув жараёнида ушбу йўналишда ҳам музокаралар ўтказилиши, соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Эски нотинч қўшни

Афғонистон! Бу жафокаш давлат юзасидан ҳар иккала давлатнинг ўз манфаатлари бўлса-да, умумийлари ҳам йўқ эмас.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги туманлардан бирини босиб олди

Асосийси, ҳар иккала давлат ҳам Афғонистонда тинчлик ўрнатилишидан манфаатдор.

Иккинчидан, афғон можаросининг барча томонлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳар иккала давлатни бирлаштиради. Дейлак, илгари Россия Афғонистоннинг шимолий вилоятларига алоҳида эътибор қаратган бўлса, эндиликда у можаронинг барча томонларини музокара столи атрофида кўришга тайёр.

Учинчидан, хавфсизлик ҳар икки давлат учун ҳам муҳим ва унинг умумий жиҳатлари бор. Кўп айтилди, Сурия ва Ироқда енгилган ИШИД Афғонистоннинг шимолий вилоятларига кўчиб ўтди. Бу эса ўз навбатида Россияга ҳам, Ўзбекистонга ҳам бевосита хавф солади.

Аждар Куртов - Sputnik Ўзбекистон
Аждар Куртов: АҚШ Тошкентнинг Афғонистон бўйича ташаббусларига тўсқинлик қилади

Афғонистондаги вазият мазкур масаланинг ҳарбий-сиёсий муҳокамасисиз ўтмаслигини кўрсатмоқда.

Ҳарбий ҳамкорлик

Афғон масаласи кўрилар экан, хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик албатта муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Россиянинг янги даврдаги ҳамкорлиги ҳеч қачон бугунги даражада бўлмаган. Икки давлат раҳбарларининг Москвадаги учрашувидаги келишувлардан сўнг, ҳарбий соҳада ҳам шерикчилик жонланди. Россиянинг жанговар Ми-35 вертолётларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар ўтазилди, ҳарбий мутахассисларни етказиб бериш дастури асосида ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда эса МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари саммитида икки давлат мудофаа вазирлари  ҳарбий авиация учун Россия ва Ўзбекистон ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича келишув имзоладилар.

Бир сўз билан айтганда, бу олий тоифадаги учрашув шубҳасиз, ҳар икки давлатнинг бундан кейинги тараққиёти, ривожи ва сиёсатига ўзининг таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Янгиликлар лентаси
0