Президентларнинг аксарияти иккиёқлама учрашувлар ва тадбир давомида режалаштирилган қатор бошқа учрашувларни ўтказиш мақсадида тожик пойтахтига пайшанба куни эрталаб етиб келишган эди.
Душанбега энг охирги бўлиб Владимир Путин етиб келди.
Меҳмонларни анъанавий шоҳона шарқона дастурхон кутар, атрофда уюм-уюм бўлиб турган мевалар кечки тамаддига ўзига хос жозиба бахш этарди.
Эмомали Раҳмон мезбон сифатида марказдан, Беларусь президенти Александр Лукашенко ёнидан жой олган эди.
Владимир Путин Марказий Осиё мамлактлари етакчилари - Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевлар ўртасида жойлашди.
Душанбедаги учрашувга Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедовгина келмади.
Ашхобод томондан МДҲ давлатлари саммитида фан ва таълим соҳасини бошқарувчи бош вазир ўринбосари Пурли Агамирадов қатнашмоқда.
МДҲ мамлакатлари етакчиларининг асосий музокаралари 28 сентябр куни ўтказилади.
Ушбу дўстлик кечаси қандай ўтгани ҳақида Sputnik Тожикистон сюжетида томоша қилинг.