Песков Путиннинг Ўзбекистонга сафарига тайёргарлик хусусида маълумот берди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчисининг Ўзбекистонга расмий сафари 18-19 октябр кунлари бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафарига тайёргарлик юқори даражада олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песковга таянган ҳолда.

 Владимир Путин на церемонии официального вступления в должность мэра Москвы Сергея Собянина в Московском концертном зале Зарядье - Sputnik Ўзбекистон
Россия иқтисодиёти "ёриб чиқиши" керак, деб баёнот қилди Путин

"Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик ҳақиқатдан ўта юқори даражада олиб борилмоқда. Биз бу ҳақда тегишли баёнотларни эълон қиламиз", - деб таъкидлаган Песков журналистнинг жорий йил октябр ойида мамлакатга амалга ошириладиган ташриф ҳақидаги саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Россия етакчиси Ўзбекистонга ташрифи ҳақида октябр ойида ШҲТ саммити бўлиб ўтган Хитойнинг Циндаосида Ўзбекистон президенти билан учрашуви вақтида маълум қилган эди.

Сентябр ойида РФ ва Ўзбекистон Бош вазирлари кутилаётган ташрифнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сал олдин Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви Тошкентда 18-19 октябр кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, муассаса маълумотига кўра, Россия президенти расмий ташрифи арафасида Россия-Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0